"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич Англия чемпионати "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида гапириб ўтди.
"Чемпионатни уч очко билан бошлаш биз учун жуда муҳим. Рақиб зич ўйнади ва биринчи голдан сўнг бизда ҳужумлар учун имконниятлар очилди.
Жамоа учун жуда ҳурсандман. Бизда кейинги учрашувлап олдидан катта ишонч пайдо бўлди.
Мураббий ўз ишимни қилишимни айтди, Погба эса ўзиникини. Шундай жамоага қарши яхши ўйин намойиш этганимиздан мамнунман. Шундай рухда давом этишимизга умид қиламан," - дейди Матич.