Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мен ҳаммага иқтидор жисмоний жиҳатлардан устун эканини исботладим (Хави Эрнандес)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Жерард: Коутиньога босим ўтказишмоқда

"Ливерпуль" собиқ сардори Стивен Жерард Филиппе Коутиньонинг "Барселона"га ўтиши бўйича ўз фикрларини билдирди.

"Муаммоларнинг асосий сабаби "Барселона"нинг Коутиньога айтаётган сўзлари. Улар Филиппега: "Еки хозир, ёки хеч қачон. Агар хозир ўтмасанг, кейин сенинг вариантингга қайтмаймиз",- дейишмоқда. Шу босимлар остида Филиппе бу ишларни амалга оширмоқда.

Бу йигит Жанубий Америкадан келган ва "Барселона"да ўйнашни орзу қилади. Хозир у кета олмасам, бошқа бундай имконият бўлмайди деган вахимага тушиб қолган.

Флиппе ажойиб футболчи. Уни "Интер"даги ҳолатини эсланг. Биз унга имкон бердик, ўсишига кўмаклашдик. У қила олиши мумкин бўлган энг кичик жавоби - клубда яна бир йил қолиш бўлади.

У билан Суарезни солиштирманг. Коутиньо йил бошида шартномани узайтирди ва клубнинг энг кўп даромад қиладиган футболчисига айланди. Ўша пайтда у бахтли эканини айтган эди. Энди эса кетмоқчи. Мухлислар ундан хафа ва уларни тушунинш мумкин," - дейди Жерард.

1502616190
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар