Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Руд Гуллит: Неймар барчани бахтли қилди

Голландия терма жамоаси собиқ футболчиси Руд Гуллит Неймарнинг "Барселона"дан "ПСЖ"га трансфери борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менинг давримда клублар бу каби катта пул сарфлаш эмасди. Мен 10-12 миллиард лир атрофида турганман. Марко ван Бастен эса сал камроқ, чунки унинг жисмоний ахволи яхши эмас эди. Агар биз хозир ўйнаганимизда албатта бизга ҳам юқори нарх қўйилар эди.

Берлускони катта пул сарфлаб қисқа вақт ичида барчасини ютишга уринган эди. Бу бизга кулгули туюлди, аммо якунда у хақ бўлиб чиқди.

222 миллион евро катта пул. кимдир Неймарни қўлга киритишни истаса, шу пулни тўлаши керак бўларди. "ПСЖ" бу ишни бажарди. Энди барча бахтли: "ПСЖ" Неймарни қўлга киритди, "Барселона" катта пуллик бўлиб олди ва Неймарнинг ўзи эса қолган умрини пулнинг тагида ўтказа олади," - дейди Гуллит.

1502520547
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар