Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим: қаттиқроқ урсам бўларкан. 

(Франчеко Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Локомотив” 9 йилдан буён “Сўғдиёна”га мағлуб бўлмай келмоқда

Олий Лига 17-тури доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган беллашувлардан бири Жиззахда ўтади. Унда “Локомотив” “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу икки жамоанинг ўзаро ўйинлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, “Локомотив” ҳамда “Сўғдиёна” шу пайтга қадар миллий чемпионатимиз доирасида 19 бор ўзаро тўқнаш келишган. Учрашувларнинг 14 таси “Локомотив” фойдасига, 2 таси “Сўғдиёна” фойдасига якунлаган. Яна 3 та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган.

“Локомотив” мазкур рақиб устидан қозонган энг йирик ғалаба – 2015 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда “Локомотив” ўз уйида Жиззах жамосини 7:0 ҳисобида таслим этганди.

“Локомотив” “Сўғдиёна”га охирги марта 2008 йилнинг март ойида мағлуб бўлган. Мана 9 йилдирки, “темирйўлчилар” ушбу рақибга мағлуб бўлмасдан келмоқда.

Манба: lokomotiv.uz

Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар