Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчи касбининг энг ёмон қисми? Интервью!

(Лео Месси)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Тошкентда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Тошкентда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Тошкентда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Бугун, 11 август куни “Пахтакор-79” аъзолари вафотига сабаб бўлган авиафалокат содир бўлганига 38 йил бўлди. Шу муносабат билан 11 август куни Тошкентда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди.

Аввалига соат 09:00 да футбол жамоатчилиги “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган “Пахтакор-79” ёдгорлиги олдида тўпланди ва унда авиаҳолакат оқибатида ҳаётдан кўз юмган футболчилар билан бирга фаолият олиб борган Тўлаган Исоқов ҳамда Наримон Жалолов сўзга чиқиб, марҳум пахтакорчиларни хотирлади.

“Пахтакор” стадионидаги тадбир якунлангач, йиғилганлар авиафалокат оқибатида дунёдан кўз юмган футболчилар шарафига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилиш учун “Боткин” қабристонига ташриф буюришди.

Қайд этиш жоиз, 5–9 август кунлари 2002 йилларда таваллуд топган болалар ўртасида “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган “Хотира қанотлари” турнири бўлиб ўтди. Финалда “Пахтакор” ва “Янгиер” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйиннинг иккинчи бўлимда киритилган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал қилди ва Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги ёш “Пахтакор” жамоаси хотира турнири ғолибларига айланди.

Учинчи ўрин кечган баҳсда Наманган ОЗК футболчилари “Пахтакор-2”дан 3:2 ҳисобида устун келди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, Николай Любарцев, Виталий Капустянский ва Наримон Жалолов каби футбол фахрийлари ҳамда “Пахтакор” бош директори Дмитрий Адисман иштирок этишди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар