Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Қўқон-1912" – "Обод": ўзаро ўйинлар ҳақида

"Қўқон-1912" – "Обод": ўзаро ўйинлар ҳақида

"Қўқон-1912" – "Обод": ўзаро ўйинлар ҳақида

12 август куни жамоамиз 17-тур дорасида Тошкенинг “Обод”клубига қарши майдонга тушади.  Ушбу учрашувга доир қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

 Тўртинчи тўқнашув арафасида

Ушбу жамоалар элитада шу кунга қадар уч марта тўқнаш келишган. Ўйинларда уч хил натижа қайд этилган. Битта учрашувда вакилларимиз ғалаба қозонишган. Битта ўйинда томонлар муроса йўлини танлашган. Битта баҳсда “Обод”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбатида эса тенглик – 3:3.

Ўтган йили Қўқонда ўтказилган беллашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Биринчи даврадаги баҳс эса 1:1 ҳисобида якунланган.

 

Ўйин ҳакамлари

Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Обод” учрашувини Акмал Раҳимов бошчилигидаги ҳакам бригадаси бошқариб борадиган бўлди.

Акмал Раҳимов Олий лигада бош ҳакам сифатида биринчи марта фаолият юритади.

Андижонлик ҳакам бундан жамоамизнинг Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги биринчи учрашувини бошқарганди. Қўқонда ўтказилган ўша ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

 

Олий лига

17-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Обод» (Тошкент)

Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), С. Ермеев (Тошкент), С. Ульфатов (Тошкент вил.), Б. Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

 

Бошланиш вақтлари 

Мазкур учрашув 12 август куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17:30да старт олади. 11 август куни  эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўзаро куч синашишади. Ўйин соат 17:30да бошланади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар