Манба: "МЮ" яна иккита трансферни амалга оширади

"Манчестер Юнайтед" бу трансфер ойнасида Виктор Линделёф, Ромелу Лукаку ва Неманья Матич билан шартнома имзолади.

Аммо манкунианликлар бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. ESPN нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" яна иккита трансферни амалга оширмоқчи.

"Юнайтед" Дэнни Роуз (Тоттенҳэм) ва Иван Перишични (Интер) қўлга киритишни хоҳламоқда. Такидлаш жоизки, бугун ОАВ томонидан "МЮ" "ПСЖ" ҳимоячиси Серж Орье билан келишувга эришганини хабар қилинди.

Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак