Никола Калинич АПЛ клубига ўтиши мумкин

Жанлука Ди Марцио сайти хабарига кўра, "Фиорентина" ҳужумчиси Никола Калинич яқин вақтлар ичида "Эвертон" футболчисига айланиши мумкин.

Манбага кўра, форвард Италиядан кетмоқчи эмас. Футболчининг трансферига "Милан" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аммо "россонерилар" трансфер масаласида тайинли таклиф билан чиқмаяпти.

"Эвертон" эса футболчи учун 25 миллион евролик таклиф билан чиқмоқчи. Бу эса "фиалкалар"ни қаноатлантириши мумкин.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз