Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим: қаттиқроқ урсам бўларкан. 

(Франчеко Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Бухоро” Саламат Қутибоевни ҳам жамоага қайтарди

 
Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида “Бухоро” ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди. Аниқроғи, ўтган мавсум “Бухоро” шарафини муносиб ҳимоя қилиб, маҳаллий ишқибозларнинг ёқимтойига айланиб улгурган Саламат Қутибоев ярим йилдан сўнг яна жамоага қайтди.
Қорақалпоғистонлик футболчи йил бошида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан тушган таклифни қабул қилганди. Боиси Саламат нуфузи жиҳатидан Осиёда биринчи ўринда бўлган чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этишни истади. ОЧЛда дебют қилган Қутибоев куни-кеча яна “Бухоро”га қайтишни маъқул топди. Умид қиламизки, 31 ёшли марказий ярим ҳимоячи иккинчи даврада “Бухоро”нинг юқори ўринларни эгаллашида муносиб ҳиссасини қўша олади. 
 
“Бухоро” матбуот хизмати.
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар