Уч клуб Сержи Робертонинг товон пулини тўламоқчи

"Барселона" ярим ҳимоячиси Сержи Роберто клубини алмаштириши мумкин.

25 ёшли испанияликка "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. Барча уч клуб футболчининг товон пули 40 миллион еврони тўлашга тайёр.

Роберто "Барселона"дан ўйин амалиёти сабаб кетмоқчи. Янги бош мураббий уни ўнг қанот ҳимоясига ўтказмоқчи. Марказда эса Бускес, Ракитич ва Иньеста тўп суриши кутилмоқда.

Бу хафтада футболчи агенти "Барселона" рахбарлари билан кўришади. Клуб Роберто билан шартномани 2019-йилгача ўзайтириш ниятида.

Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз