Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Пахтакор" янги футболчисини таништирди

"Пахтакор" янги футболчисини таништирди

"Пахтакор" янги футболчисини таништирди

Тошкентниг "Пахтакор" клуби ҳимоячи Ростин Гриффитсни оммага таништирди. Шу мақсадда бугун жамоа стадионида матбуот анжумани ташкил этилди.

Асли келиб чиқиши инглиз бўлган Ростин клуб билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. Тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе шу билан «Пахтакор»нинг давралар оралиғидаги трансфер кампанияси ниҳоясига етганини маълум қилди.

Гриффитснинг ўзи шартномага қўл қўйгач, фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистонга келганим ортга ташланган қадам эмас. "Пахтакор" ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа. Шу сабаб хам айнан Тошкент клубини танладим", деди Гриффитс.

Гриффитс янги клубида 80-рақамли футболкада тўп суради. Олдинроқ унинг йиллик маоши тахминан 600 минг доллар миқдорида бўлиши тахмин қилинганди.

Манба: offside.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар