Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мен ҳаммага иқтидор жисмоний жиҳатлардан устун эканини исботладим (Хави Эрнандес)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Миржалол Қосимов: “Футболда бир жойда туриб ютиб бўлмайди”

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Фикримча, жангавор дуранг бўлди. Гол урилмаган бўлса-да, жамоалар кўрсатган ўйин мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. “Сўғдиёна” қарши ҳужумларда жуда яхши ўйин намойиш қилди. Ҳозирги замонавий футболда жисмоний тайёргарлик биринчи ўринда туради. Майдонга чиқиб, югуриш керак. Бир жойда туриб, ютиб бўлмайди. Ҳар бир учрашувда худди охиргисидек курашиш керак, ана шунда ғалабага эришиш мумкин. Мусобақа жадвалининг юқори қисмидаги жамоаларни мағлубиятга учратиб, футболчиларимиз гўёки “Сўғдиёна”ни ютиб бўлишганди. Бу катта хато. Муҳим очколарни йўқотдик. Фурсатдан фойдаланиб, бугун стадионга ташриф буюрган кўп минг сонли мухлисларга, қолаверса Тошкентдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган ишқибозларимизга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман, - дейди Миржалол Қўшоқович.

Манба: fcbunyodkor.com

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар