Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Шота Арвеладзе: "Иккинчи даврага яхши тайёрландик"

Шота Арвеладзе: "Иккинчи даврага яхши тайёрландик"

Шота Арвеладзе: "Иккинчи даврага яхши тайёрландик"

"Пахтакор" бош мураббийи Туркияда ўтган йиғин ва "Қизилқум" билан учрашувга ҳозирлик хусусида фикрларини билдириб ўтди.
 
"Туркия йиғинидан қониқдим. У ерда яхши шароитда иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирдик. Йигитлар машғулотларда яхши ишлашди. Ўйин ташкил қилиш ва жамоавий ҳаракатларга эътибор қаратдик. Жисмоний ва тактик ҳолатлар устида меҳнат қилдик. Ҳали бу борада ишлашда давом этамиз. Тайёргарликдан кўнглим тўлди.
 
Назорат беллашувларида турли жиҳатлар бўйича жамоа имкониятларини текшириб олдик. Футболчиларнинг интилиши менга ёқди.
 
Иккинчи даврани сафарда "Қизилқум"га қарши ўйин билан бошлаймиз. Рақиб ҳимояда тартибли ҳаракат қилади, қанотлардан хавфли ҳужумлар уюштиради. Тез ўйнашга интиладиган жамоа.  Бизни муносиб рақиб билан кескин учрашув кутиб турибди," - дейди Арвеладзе.

Манба: pakhtakor.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар