Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Локомотив" устози: Ғалабани “темирйўлчилар”нинг касб байрамига бағишлаймиз

"Локомотив" устози: Ғалабани “темирйўлчилар”нинг касб байрамига бағишлаймиз

"Локомотив" устози: Ғалабани “темирйўлчилар”нинг касб байрамига бағишлаймиз

Бугун “Локомотив” Ўзбекистон кубоги ярим финал илк ўйинида “Насаф”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманида “темирйўлчилар” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

"Ажойиб учрашув гувоҳига айландик. Ўзи аслида “Насаф”га қарши беллашувлар ҳар доим шунақа ўтади. Ушбу клуб – ўз жарима майдонига қамалиб оладиган эмас, балки ҳужумкор ўйин намойиш этадиган клублар сирасига киради. Шу сабабли бугун бироз ҳимоя ҳақида ўйлашимизга ҳам тўғри келди. Лекин якунда биз бироз кўпроқ хавфли вазиятлар ярата олдик ва натижада чиройли ғалабага эришдик. Тўғри, 3:0 ҳисоби қайд этилганида янада яхшироқ бўларди. Бироқ футболда нималар бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди.

Мазкур қўлга киритилган ғалабани яқинда касб байрамини нишонлайдиган “темирйўлчилар”га бағишлаймиз. Якшанба куни ушбу касб эгалари байрамини нишонлашади. Ушбу ғалаба улар учун айни совғамиз бўлди.

Қайд этилган натижадан қониқиш хосил қилдик. Зеро яқиндагина “Бухоро” билан жуда қийин ўйин ўтказдик. Ушбу учрашувдан кейин таркибга бироз янгилик киритишни, чарчаган футболчиларни захирадагилар билан ўзгартиришга қарор қилдик. Сабаби “Бухоро” билан футболчиларимиз 120 дақиқа ўйин ўтказишди.

“Насаф” билан жавоб ўйини қачон ўтиши аниқ эмас. Шу сабабли ушбу учрашувнинг тез орада ўтгани маъқулми ёки кейинчалик ташкил этилгани яхшими – аниқ бир гап айта олмайман. Бунинг учун даставвал тақвимга яхшилаб назар солиш керак бўлади. ПФЛда бунинг учун масъул шахслар бор. Улар керакли муддатни белгилашади.

Мурод Бобожоновни иккинчи даврада ҳам сафимизда олиб қолдик. Буни унинг ўзи ҳам астойдил истади. Зеро Мурод бу йил биз билан биргаликда кубокда зафар қучмоқчи, чемпионатда олтин медалларга эга чиқмоқчи. Шунинг учун, “Нефтчи” вакиллари уни қайтаришни исташган бўлса-да, якунда Мурод “Локомотив”да қоладиган бўлди. Бу бир жиҳатдан тўғри, деб ҳисоблайман. Чунки, футболчининг истаги ҳам инобатга олингани маъқул.

Таркибимизга янги футболчилар қўшиб оляпмиз. Масалан, нигериялик ёш ҳужумчи билан шартнома туздик. Олабиран Муйива йиғинларда ўзини яхши намойиш этди. Умид қиламанки, у кейинги учрашувларда майдонга тушиб, ўзидан кутилган ўйинни кўрсатади. Уни Бикмаев билан таққосламаган бўлардим. Марат жароҳатдан аста-секин қутилмоқда. Муйива эса энди жамоамизда ўйнашни бошлайди…

Азизбек Амоновни ижарага бериш ниятида эмасмиз. У ҳали ўзини кўрсатиши керак. Бир марта гол урдими, кейинги сафарларда яна гол киритсин. Рақобатда ўз устида ишласин. Жамоамизда рақобат бўлишини истаймиз. Шу сабабдан олдинги чизиқда бир неча нафар яхши савиядаги футболчиларни тўпладик," – дейди тажрибали мутахассис.

Манба: lokomotiv.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар