Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчи касбининг энг ёмон қисми? Интервью!

(Лео Месси)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Англияда симулянтларга қийин бўлади

Англияда симулянтларга қийин бўлади

Англияда симулянтларга қийин бўлади

Англия футбол ассоциацияси янг мавсумдан симулянт футболчилар учун жазо турини ишлаб чиқди. Энди ўйинда "қимматга" тушадиган симуляциялар икки ўйинлик четлатишлар билан якунланади.

Ушбу жазо, симуляция натижасида қизил карточка ёки иккинчи сарик қарточкани олиб рақиб жамоа футболчиси майдонни эрта тарк этса, шунингдек, пенальти белгиланган вазиятлар учун амал қилади.

Хабарларга кўра, ушбу жазо устида ишлайдиган комиссия жамоаси яқин вақтлар ичида тузилади. Унинг таркиби собиқ футболчи, собиқ мураббий ва собиқ хакамлардан иборат бўлади.

Шунга ўхшаш қоида Шотландия чемпионатида амал қилади, аммо у ерда қарорни бир киши чиқаради.

Янги қоида 4-августда старт оладиган чемпионшипнинг 1-туридан амал қилиши мумкин.

Ушбу қоида орқали футболчилар хакамлар алдовини камайишига хизмат қилади деб хисоблашмоқда.

Манба: sports.ru

1501587421
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар