"Челси" "Интер"га мағлуб бўлди

"Челси" "Интер"га мағлуб бўлди

"Челси" "Интер"га мағлуб бўлди

Халқаро чемпионлар кубогида "Интер" "Челси" билан Сингапурда бахс олиб борди. Бахсда италянларнинг қўли баланд келди.

"Нерадзуррилар" кўклар дарвозасини биринчи ва иккинчи таймларда би маротабаданр ишғол этишди, лондонликлар эса голларга Кондогбиянинг автоголи билан жавоб беришди.

Биринчи таймда Куртуа дарвозаси томон белгиланган пенальтини Йоветич амалга оширди. Бироқ белгиялик посбон 11 метрлик зарбани қайтарди, шунга қарамасдан Йоветич такрорий зарба орқали Куртуа дарвозасини ишғол этди.

Иккинчи таймда ҳам миланликлар билан бошлашди. Тайм бошларида Иван Перишич дарвозанинг тўққизлигига аниқ зарба йўллади ва ҳисобни иккитага етказди.

74-дақиқада Жоффре Кондогбия шедевр автогога муаллифлик қилди.

Шу натижа ўйин сўнггигача ўзгармади.

Челси – Интер 1:2 (0:1, 1:1)

29 июль, 16.35, «Stadium of Singapore»

Голлар: 0:1 – 45 Йоветич, 0:2 – 53 Перишич, 1:2 – 74, автогол Кондогбиа.

Челси – Куртуа, Алонсо (Рюдигер, 53), Аспиликуэта (Томори, 89), Давид Луиз, Мозес (Куэвас, 89), Фабрегас (Пашалич, 89), Канте (Скотт, 89), Виллиан (Мусонда, 65), Кэйхилл (Кларк-Солтер, 89), Батшуайи (Реми, 89), Мората (Бога, 65).

Интер – Паделли, Миранда (Мурильо, 71), Д`Амброзио (Раноккия, 90), Нагатомо (Ансальди, 71), Шкриньяр, Валеро (Valietti, 77), Брозович (Эдер, 71), Кандрева (Кондогбиа, 58), Перишич (Габриэл, 71), Гальярдини, Йоветич (Жоау Мариу, 58).

Нэшвилл, АҚШ

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак