Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" ярим финалга йўл олди

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" ярим финалга йўл олди

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" ярим финалга йўл олди

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/4 финал жавоб учрашувидан ўрин олган учрашув бўлиб ўтди.

Мавсумлар оралиғидаги танаффусдан қайтган клублар бугун ёмон ўйин намойиш этишмади. Бунга ўйинда киритилган 4 гол мисол бўлиши мумкин. 

Биринчи таймда мехмонлар пенальтидан ҳисобни очишди. Аммо бунёдкорчилар Чемиртаннинг голи эвазига танаффусга дурранг билан йўл олишди.

Иккинчи тайм Миржалол Қосимов шогирдлари тўлақонлик устунлик қилишди. Аввалига Достонбек Хамдамов мезбонларни ўйинда олдинга олиб чиқди. Ўн дақиқадан сўнг Отабек Шукуров якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра, пойтахт жамоаси 5-2 ҳисобида ғалаба қозонди ва Ўзбекистон кубогининг ярим финалига йўл олди.

Ўзбекистон кубоги

Чорак финал учрашуви

"Бунёдкор" - "Нефтчи" 3:1 (1:1)

27 июль 2017, "Бунёдкор" стадиони

Голлар: Вадим Чемиртан (45+2), Достонбек Ҳамдамов (58), Отабек Шукуров (69) - Музаффар Музаффаров (37, пенальти).

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Ислом Қобилов, Акрам Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Фаррух Икромов, 82), Вадим Чемиртан, Достонбек Ҳамдамов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 65)

"Нефтчи": Ўткир Юсупов, Достонбек Турсунов, Камронбей Кападзе, Музаффар Музаффаров, Дилёрбек Эрматов, Муҳсинжон Убайдуллаев (Темур Ҳакимов, 55), Абдураҳмон Абдулхақов, Абдужамол Исроилов, Мансур Саидов (Мўйдин Мамазулумов, 71), Алишер Шоғуломов, Отабек Ҳайдаров (Шерзод Ҳакимов, 59).

Манба: offsayd.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак