Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Барселона" Коутиньога ишонмоқда

"Барселона" Коутиньога ишонмоқда

"Барселона" Коутиньога ишонмоқда

"Барселона" бу ёзда "Ливерпуль" футболчиси Филиппе Коутиньо учун бир қанча таклифлар юборди. Мерсисайдликлар эса ушбу таклифларга навбати билан рад жавобини бермоқда.

Англиянинг Sky Sports нашри хабарига кўра, бразилиялик футболчи фаолиятини барибир Испанияда давом эттириши мумкин экан.

Каталониядагилар "қизиллар" ярим ҳимоячи учун таклиф этиладиган 100 миллион евролик таклифга рад жавобини бера олайди деб ҳисоблашмоқда.

Футболчининг ўзи "Ливерпуль" да қолишни маъқул кўради, бироқ "Барселона" да ўз кучини синаб кўришга ҳам қарши эмас.

Олдинроқ, "Ливерпуль" расмий баёнот билан чиқиб, Филиппе Коутиньо сотилмаслигини хабар қилган эди.

Қаталонияликларнинг Куотиньо борасидаги ушуб ҳаракатлари жамоа форварди Неймарни клубда олиб қолиш учун уриниш сифатида айтилмоқда. Иккала футболчи яқин дўст ҳисобланади ва айнан Неймар ушбу трансферни каталонияликлардан сўраган экан.

Манба: footballhd.ru

1501087209
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар