Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди

"Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди

"Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди

Бугун Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби мавсумлар оралиғида шартнома имзолаган футболчиларининг таништирув маросимини ўтказди. Маросимга "қалдирғочлар" таркибида мавсумнинг иккинчи қисмида тўп сурадиган саккиз нафар футболчилар матбуот ходимларига таништирилди.

Матбуот-анжуманида клуб бош диретори Мурод Алиев ва бош мураббий Миржалол Қосимов иштирок этишди.

Бош директор Мурод Алиев мавсумлар оралиғида "Ростов" га йўл олган Элдор Шомуродов ҳақида тўхталиб ўтиб, у "қалдирғочлар" дан бесўроқ рус клуби билан шартнома имзолаганини айтиб ўтди.

Бош мураббий Миржалол Қосимов эса, Шомуродов мавзусини давом эттириб, унинг клубга лом-мим демасдан Москвага бориб, шартнома имзолаганидан ранжиганини такидлаб ўтди.

Янги футболчиларнинг олти нафари "Бунёдкор" билан қачонлардир бўлса ҳам бирга бўлган футболчилар. "Обод" вакили Шохрўз Норхонов ва Сухроб Султоноагина "қалдирғочлар" учун нотаниш.

Анвар Ғофуров - 2009-2015 йилларда Бунёдкорда 6 мавсумни ўтказган футболчи мавсумлар оралиғида "Обод" ни тарк этиб, "қалдирғочлар" сафига қайтди. Ғофуров ўз вақтида "Локомотив", "Пахтакор" ва "Навбаҳор" клублари сафида ҳам тўп сурган.

Қобилов Исломжон - Бунёдкор академияси вакили бўлган 20 ёшли Исломжон ўтган мавсумни Бекоободнинг "Металлурги" сафида ўтказган эди.

Шохрух Гадоев - "Қаолдирғоч" мухлисларига яхши таниш бўлган ярим ҳимоячи мавсумнинг биринчи ярмини "Бухоро" да ўтказиб қайтди. Гадоев 2010-йилдан 2015-йилгача "Насаф" шарафини ҳимоя қилган ва 2016-йил Бахрайннинг "Ал-Муҳаррак" клубида тўп сурган.

Сардор Собирҳўжаев - 23 ёшли "Пахтакор" академияси вакили бўлган ярим ҳимоячи Бунёдкорни тарк этгандан сўнг, "Сўғдиёна", "Обод" ва Шўртан" кубларида умумий ҳисобда бир ярим мавсумни ўтказиб, пойтахтликлар сафига қайтиб келди.

Вохид Шодиев - фаолиятини Андижоннинг "Уз-Донг Жу" клубида бошлаган ва "Бунёдкор" да бир мавсумни ўтказиб, Малайзияга йўл олган ҳужумчи, ўтган бир йилни "Қизилқум" таркибидан ўтказган ва мана энди "қалдирғочлар" сафига қайтиб келди.

Шохрўз Норхонов - Пойтахт жамоаларига яхши таниш бўлган 24 ёшли футболчи "Обод"даги икки йиллик фаолиятидан сўнг "қалдирғочлар" таркибига қўшилди.

Сухроб Султонов - Бунёдкор ўз таркибига 27 ёшли дарвозабонни ҳам қўшиб олди. Султонов фаолияти икки клуб "Олмалиқ" ва "Металлург" клублари билан боғлиқ бўлган.

"Бунёдкор" клуби янги футболчиларг қайси рақам остида тўп суришлари ҳам маъулм бўлди. Жумладан: Дарвозабон Сухроб Султонов 32 рақамда, Анвар Ғофуроқ 6, Шохрух Гадоев 22, Сардор Собирҳўжаев 18, Вохид Шодиев 14, Исломжон Қобилов 3 ва Шохруз Норхонов 77 рақамда тўп суради.

Манба: offsayd.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар