Миржалол Қосимов: Элдор Шомуродов бизга билдирмай Москвага бориб келган.

Миржалол Қосимов: Элдор Шомуродов бизга билдирмай Москвага бориб келган.

Миржалол Қосимов: Элдор Шомуродов бизга билдирмай Москвага бориб келган.

Хабарингиз бор, бугун "Бунёдкор" клуби янги футболчиларни таништирмоқда. Ушбу матбуот-анжуманида клуб бош мураббий Миржалол Қосимов ҳам иштирок этди ва Шомуродовнинг Ростов бн шартнома имзолаганига изоҳ бериб ўтди

"Чимёнда давралар оралиғида йиғин ўтказаётганимизда эшитиб қолдим. "Локомотив" билан ўйиндан кейин футболчиларга бир кунлик дам берган эдик. Ана ўша бир кунда Шомуродов бизга айтмасдан Москвага бориб "Ростов" билан шартнома имзолаб келган. Бизга бу ҳақда унинг агенти "Насаф" билан ўйиндан аввал айтди.

Биз клуб базаси олдида икки соат қолиб кетдик. Сабаби футболчи билан сухбатлашиб олсак деган фикр бор эди. Бироқ фикримиздан қайтдик, сабаби эртасига бизнинг принципиал рақиб билан ўйинимиз бор эди. Элдорнинг фикри ҳаёли кетиш бўлиб қолган эди ва ярим мавсум давомида фақатгина ўша ўйинда ўйини чиқди. Чунки руҳан сўнгги ўйини эканлигини билган ҳолда ўйнади," - дейди мураббий.

Манба: offsayd.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак