Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчи касбининг энг ёмон қисми? Интервью!

(Лео Месси)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Навбаҳор"га янги футболчи қўшилди

Давралар оралиғида жамоамиз таркибидаги ўзгаришлар давом этмоқда. Наманганда бўлиб ўтадиган йиғинда 1995 йилнинг 11 июлида туғилган дарвозабон Дилшод Ҳамроев  ҳам иштирок этади.

Ҳамроев 2015 йили Янги Зеландияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. Бундан ташқари дарвозабон яқинда  БААда бўлиб ўтган 22 ёшли футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионатида ҳам қатнашганлигини қўшимча қилиш жоиз. Мавсум биринчи ярмини "Бунёдкор"да ўтказган ушбу посбон иккинчи даврани "Навбаҳор" жамоасида ўтказади. Бу ҳақда жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов хабар бериб, дарвозабон билан оғзаки келишувга эришилганлиги ва тез орада шартнома имзоланишини маълум қилди.

Бундан ташқари тез кунларда таркибга бошқа янги футболчиларни қўшилишини ҳам билдирди. Бу борада музокарлар давом этмоқда. Шу ўринда жамоамизнинг тайёргарлик режасига кичик ўзгариш киритилди. Яъни Намангандаги машғулотлар аввал хабар берганимиздек бугундан эмас, аксинча эртадан бошланадиган бўлди.

Манба: pfcnavbahor.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар