Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Жароҳат сабаб ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИни ўтказиб юборадиган футболчилар

Жароҳат сабаб ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИни ўтказиб юборадиган футболчилар

Жароҳат сабаб ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИни ўтказиб юборадиган футболчилар

1. ЖЕРОМ БОАТЕНГ

Икки ҳафта аввал немис ҳимоячисининг қорин қисмидан жароҳат олганлиги ва уч ой майдонга тушмаслиги ҳақида хабар тарқалди. Бундан келиб чиқадики, “Бавария”нинг нафақат ички чемпионатда балки Чемпионлар лигасида ҳам ҳимоя борасида етарлича муаммолари бор. Биласиз, Боатенг немис клуби ҳимоясининг қўрғони ва бу йўқотиш немисларга қимматга тушиши мумкин. Яна бирсани ҳисобга олиш керакки, немисларнинг бахтига Чемпионлар лигасидаги рақиби “Ювентус” ҳимоячиси ҳам айнан жароҳат олиб сафдан чиққан. Бу икки жамоанинг ўйини кўриш анча қизиқарли бўлса керак.  

2. ЖОРЖО КЬЕЛЛИНИ

Бир неча йиллардан буён “Ювентус” ҳимоясида ўз ўрнига эга бўлган Жоржо Кьеллини “Бавария” билан ўйинни ўтказиб юборади. Кьеллини жароҳати сабабли 20 кун майдонга тушолмаслиги ҳақида клуб расмий баёнот берган. Кьеллинининг ўрнини босиши мумкин бўлган уругвайлик марказий ҳимоячи Мартин Касереснинг ҳам жароҳати борлиги “кекса сеньора”нинг Чемпионлар лигасидаги иштирокини сўроқ остига қўйиши турган гап.

3. ГАРЕТ БЕЙЛ

Уелслик футболчи оёғининг сон қисмидан олган жароҳати туфайли “Рома” билан илк ўйинни ўтказиб юборди. Ва жавоб учрашувида ҳам Бейлнинг қайтиши сўроқ остида.

4. КЕВИН ДЕ БРЮЙНЕ

“Вольфсбург”нинг собиқ юлдузи бу мавсумда “Сити” таркибида ўзининг ўйинлари билан барчага манзур бўлиб келмоқда эди. Афсуски, унинг икки ҳафта аввал “Эвертон” билан ўйинда олган жароҳати ҳали ҳам тузалгани йўқ. Аниқки, 24 февралда “Динамо”га қарши ўйинда биз Брюйнени кўрмаймиз.

5. КУРТ ЗУМА

“Челси”нинг ёш футболчиларидан бирининг ўтган ҳафтада “Манчестер Юнайтед” билан ўйинда олган жароҳати сабабли операция қилиниши ва олти ойда майдонга қайтмаслиги ҳақида хабар берилди. Ва шу сабабли ҳам биз уни “ПСЖ” билан ўйинда майдонда кўрмадик. 

1456128297
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар