Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Пахтакор" Туркиядаги биринчи йиғинида зафар қучди

"Пахтакор" Туркиядаги биринчи йиғинида зафар қучди

"Пахтакор" Туркиядаги биринчи йиғинида зафар қучди

"Пахтакор" нинг Измитдаги йиғиннинг биринчи назорат беллашувида "Сабаил"дан 4:1 ҳисобида устун келди.
 
Озарбайжон Суперлигаси иштирокчисига қарши учрашувда ташаббусга эришган "шерлар" йирик натижа билан ғалаба қозонишди. Аҳмедов тўпни рақибдан олиб қўйгач, дарвозани ишғол қилган бўлса, Симич Канюкнинг жаримадан оширган тўпини дарвозага аниқ йўналтирди. Меҳмонлар биринчи бўлимда бунга бир гол билан жавоб беришди.
 
Танаффусдан сўнг тўп яна рақибдан олиб қўйилгач, бу сафар Ўринбоев зафар қучди. Искандеров эса майдон маркази атрофидан жарима зарбасини дарвозага йўллади.
 
"Пахтакор" - "Сабаил" - 4:1 (2:1)
 
"Пахтакор": Лобанов, Алижонов, Тожиев, Симич (Эрмаматов), Юсупов, Нуруллаев, Аҳмедов (Саъдиллаев), Безерра (Исматуллаев), Канюк (Искандеров), Каримов (Иброҳимов), Ўринбоев.
Голлар: Аҳмедов, Симич, Ўринбоев, Искандеров

Манба: www.pakhtakor.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар