Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Бухоро" "Навбаҳор" ни мағлуб этди

"Бухоро" "Навбаҳор" ни мағлуб этди

"Бухоро" "Навбаҳор" ни мағлуб этди

Давралар оралиғидаги йиғинни айни дамда Тошкентда ўтказаётган «Бухоро» кеча навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги спарринг-рақибимиз олий лига вакили «Навбаҳор» жамоаси бўлди. Қизиқарли кечган учрашувда вакилларимиз иродали ғалабага эришди. Ўйинда аввалига наманганликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Мирзоҳид Ғофуров ўзининг аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этган бўлса, сўнгра «Бухоро»дан Азамат Алланиёзов билан Владимир Баенко тўп киритиб, жамоага иродали ғалабани тақдим этди. 
Қувонарлиси кичик жарохатидан аста-секин фориғ бўлиб бораётган тўпурар ҳужумчимиз Иван Нагаев мазкур учрашувда бошланғич таркибда майдонга тушди.
 
Бош мураббий Улуғбек Бақоев шу куни қуйидаги таркибдан фойдаланди:
Акмал Турсунбоев, Тоҳир Шамшитдинов, Бобур Амонов, Владимир Баенко, Алишер Саматов, Эргаш Исмоилов, Санъат Шихов, Алишер Саноев, Роббимжон Ҳасанов, Ивор Вейцер, Иван Нагаев.
 
Захирадан майдонга тушганлар: Азамат Алланиёзов, Баҳриддин Ваҳобов, Зоҳир Пиримов, Нозим Умуров.
 
Мазкур баҳсдан сўнг футболчиларга бир кунлик дам берилди. Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни «Бухоро» Тошкентда «Локомотив»га қарши Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал, жавоб учрашувидан ўрин олган ўйинини ўтказади. 
 
«Бухоро» матбуот хизмати.

Манба: pfcbuxoro.com

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар