Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим: қаттиқроқ урсам бўларкан. 

(Франчеко Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистони клубини мағлуб этди

Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистони клубини мағлуб этди

Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистони клубини мағлуб этди

Айни кунларда Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Саудия Арабистонининг “Ал Тавун” клубига қарши учрашувда Игорь Сергеев томонидан учрашувнинг 29-дақиқасида киритилган ягона гол Ўзбекистон миллий терма жамоасига кичик ҳисобда ғалаба келтирди.

Маълумот учун, мазкур йиғин доирасидаги илк учрашувда миллий терма жамоа Эроннинг “Зоб Оҳан” клубига кичик ҳисобда имкониятни бой берган эди.

Аввалроқ хабар берилганидек, ушбу йиғин Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа учун Хитой ҳамда Жанубий Корея миллий терма жамоаларига қарши Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўртоқлик учрашуви
Измит, Туркия.
23 июль, шанба

Ўзбекистон  "Ал Тавун" (Саудия Арабистони) 1:0

Гол: Игорь Сергеев (29).

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Александр Лобанов, 46), Даврон Ҳошимов (Эркин Бойдуллаев, 27), Отабек Шукуров, Мурод Ҳолмуҳамедов, Акмал Шораҳмедов, Фарруҳ Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Саламат Қутибоев (Шохруз Норҳонов, 74), Жалолиддин Машарипов,  Сардор Мирзаев, Игорь Сергеев (Александр Мерзляков, 79).

Суратлар манбаси: "Ал Тавун" ФК

Манба: http://the-uff.com

1500884136
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар