Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Зидан Роналдунинг "Реал"да яна қанча муддат қолиши ҳақида гапирди

Сўнгги вақтларда ОАВда Роналдунинг "Реал"ни тарк этиши ҳақидаги турли миш-мишлар болалаб кетди ва кенг муҳокама қилинди. Бироқ, сўнгги расмий хабарларга кўра португалиялик футболчи "Реал"да қолишга қарор қилди.
Европанинг топ-клублари иштирок этаётган Халқаро чемпионлар кубогида "Реал" иштирокини бошлашидан аввал бош мураббий Зидан иштирокида матбуот анжумани ўтказилди ва мураббий Роналдунинг клубда яна қанча йил қолиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
"Роналдунинг клубни тарк этишни истаётганлиги ҳақида жуда кўп гап-сўзлар тарқалди. Бир нарсага ишончим комил: қачонки Роналду билан гаплашган бўлсам, у ҳар доим жуда хотиржам бўлган. Демак, ҳаммаси жойида. У сафимизга 5 августда келиб қўшилади. Матуботда нимаики ёзилган бўлса барчаси ҳақида эшитдим, бироқ аминман Роналду "Реал"да қолишни истайди. Ўйлайманки, Роналду яна икки ёки уч йил клубда қолади. У мана шу вақт оралиғида клубни аниқ тарк этмайди"

Манба: footballhd.ru

1500792073
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар