Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчилар ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббатларини сўндирмаслиги керак. Жуда кўплаб футболчилар улар учун катта маблағ тўлаётган клублар севишади. Катта мағлаб футболни ўлдиради!

(Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Азим Аҳмедов: "Акам билан фаолиятимизни Наманганда якунлаймиз"

Азим Аҳмедов: "Акам билан фаолиятимизни Наманганда якунлаймиз"

Азим Аҳмедов: "Акам билан фаолиятимизни Наманганда якунлаймиз"

"Пахтакор" футболчиси Азим Аҳмедов ўзининг собиқ жамоаси саналган "Навбаҳор"га қайтиши ҳақида тўхталиб ўтди.

-  Собиқ жамоангиз “Навбаҳор” сизни ортга қайтариш масаласида таклиф билан чиқдими?

-  Албатта, “Навбаҳор” мени ортга қайтариш учун жиддий таклиф билан чиқди. Балки тақдиримда ёзилган бўлса “Навбаҳор”га қайтарман.

-  “Пахтакор”да катта ўзгаришлар бўлди, жамоа олдига катта вазифалар қўйилди. “Навбаҳор”га қайтиш ортга ташланган қадам, деб ўйлайсизми?

-  Бундай деб ўйламайман. “Навбаҳор”га ўтсам ўз устимда ишлаб жамоам учун жонимни бериб, майдонда тўп тепаман.

-  Гапингизда жон бор, лекин “Пахтакор” кейинги йили ОЧЛда иштирок этиши ҳақиқатга яқинроқ...

-  “Навбаҳор” ҳам ОЧЛда иштирок этиши мумкин. Бу борада “Пахтакор”да имконият кўпроқ бўлиши аниқ. “Навбаҳор” ҳам яхши ҳомий топса, улар ҳам бундай йирик мусобақада иштирок этиши мумкин. “Навбаҳор” ҳам ОЧЛда иштирок этишига ишонаман. Жамоа олдига ОЧЛга чиқиш вазифаси қўйилса собиқ жамоамга қайтишим мумкин. Балки иккинчи даврада қайтарман. Буни вақт кўрсатади.

-  Фаолиятингизни “Навбаҳор”да якунлайсизми?

-  Одил акамни ҳам, менинг ҳам ниятим шу. Акам билан фаолиятимизни “Навбаҳор”да якунлаш ниятимиз бор. “Пахтакор”га келганимдан бери “Навбаҳор”да юрагимни бир парчаси қолиб кетган.

 

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Манба: lochinlar.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар