Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Балотелли зўр бола.Бир кун олдимга келиб, "мен сендан зўрман" деди. Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, жиддий экан. (Златан Ибрагимович)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Динамо" "Навбахор" муроса кўчасини танлашди

«Динамо» жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасидаги дастлабки учрашувни Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши ўтказди.

Назорат ўйинида ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам деярли барча футболчиларга имконият беришди. Дастлабки бўлимда ҳар икки жамоа ҳам имконқадар ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлсада, ўйинда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар умуман бошқа таркибда ўйин ўтказишди. Аммо шунга қарамай, учрашув якунига қадар ўйинда ҳисоб очилмади.

Ўйиннинг 81-дақиқасида «Динамо» футболчиси Жасур Азимов амалга оширган 11 метрлик жарима тўпини «Навбаҳор» посбони қайтарди.

Қайд этиш жоиз, ўйинда «Динамо» жамоаси ҳужумчиси Амиржон Сафаров ва рақиб футболчиси Fиёс Комилов иккинчи бўлимда бош ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ топилиб, учрашувни барвақтроқ якунлашди.

«Динамо» навбатдаги учрашувни эртага Биринчи Лига вакили «Локомотив-БФК» жамоасига қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви. 20 июль (пайшанба).

«ДИНАМО» - «НАВБАҲОР» - 0:0

Тошкент. ТТЙМИ стадиони.

«Динамо» (1-бўлимда): Темур Жўраев, Шохруҳ Холматов, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов, Муҳаммад Исаев, Саиджамол Давлатжонов, Дониёр Исмоилов, Сардор Сулаймонов, Абдумалик Абдуллаев.

«Динамо» (2-бўлимда): Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Бунёд Исроилов, Шоҳруҳ Холматов, Фирдавс Абдусалимов, Жасур Азимов, Жасур Қурбонов, Темур Файзуллаев, Жонибек Кўчимов, Муҳаммад Ражабов.

«Навбаҳор»: Сарвар Каримов, Ғиёс Комилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Аббос Махсталиев, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Дониёр Усмонов.

Четлатишлар: Амиржон Сафаров, 60 («Динамо») - Fиёс Комилов 60 («Навбахор»).

Амалга оширилмаган пенальти: Жасур Азимов (Динамо), 81 (дарвозабон)

 

Манба: fcdinamo.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар