Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

“Рома” клуби билан қўлга киритган биргина титул - “Ювентус” ёки “Реал” билан қўлга киритилган 10 та титулга тенг!

(Франческо Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Локомотив" Минск йиғинини якунлади

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби Олий Лига иккинчи даврасига муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этди.

11 июль санасидан бошлаб Минскда шуғулланган “темирйўлчилар” бугун ушбу хориж йиғинини якунлаб Тошкентга қайтади. “Локомотив” мазкур йиғин давомида 3 та назорат учрашуви ўтказди. Дастлаб “Днепр Могилёв” жамоаси 4:1 ҳисобида таслим этилган бўлса, иккинчи назорат ўйинида “Гомель” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйналди. Сўнгги учрашув эса “Слуцк” клубига қарши кечди ва унда вакилларимиз 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

FC Lokomotiv UZb training session 9898

FC Lokomotiv UZb training session 9898

Шу тариқа, темирйўлчилар бугун Тошкентга қайтади ва футболчиларга бир кунлик қисқа таътил берилади. Сўнгра “Локомотив” Ўзбекистон кубоги 1/4 финал жавоб баҳслари доирасидаги “Бухоро”га қарши беллашувга ҳозирликни бошлайди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар