Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Бугун "Динамо" - "Навбаҳор" билан беллашади

Қарийб 10 кун давомида Чимён тоғли ҳудудида асосан жисмоний тайёргарликка урғу берган «Динамо» жамоаси 20 июлдан Тошкентда ўқув машғулот йиғинини бошлади.

Бугун жамоамиз дастлабки назорат баҳсини «Навбаҳор» жамоасига қарши ўтказади. Ушбу баҳс Тошкентдаги ТТЙМИ ўйингоҳида ўтказилиб, соат 18:15 да бошланади.

«Динамо»нинг назорат учрашувлари:

20 июль: «Динамо» – «Навбаҳор»

Тошкент, ТТЙМИ стадиони, 18:15.

21 июль: «Динамо» – «Локомотив-БФК»

22 июль: «Динамо» – «Қизилқум»

25 июль: «Динамо» – «НБУ-Осиё».

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги дастлабки учрашувни 31 июль куни «Бунёдкор» - «Нефтчи» жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади.

5 август куни эса иккинчи давранинг дастлабки ўйини – 16-тур доирасида Самарқандда «Металлург»га қарши баҳс олиб боради.

Манба:

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар