“Бунёдкор” Шохруз Норхонов билан шартнома имзолади

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз сафига иқтидорли ҳужумчи қўшиб олди.
Бунгача Тошкентнинг “Обод” клубида фаолият юритган Шохруз Норхонов кейинги фаолиятини “Бунёдкор” билан боғлади.
“Бунёдкор” ва Шохруз Норхонов ўртасида уч ярим йиллик битим имзоланди.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми: Шохруз Лутфулла ўғли Норхонов
Туғилган санаси: 13.04.1993
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Амплуаси: Ҳужумчи
Бўйи: 178 см
Вазни: 70 кг

2016-2017 йиллар мобайнида “Обод” жамоаси сафида олий лига баҳсларида 43 та учрашув ўтказиб, 17 та гол урган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак