Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Балотелли зўр бола.Бир кун олдимга келиб, "мен сендан зўрман" деди. Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, жиддий экан. (Златан Ибрагимович)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Челси" Коста сабаб 61 миллион евро йўқотиши мумкин

Лондоннинг "Челси" клуби Диего Коста сабаб қийин аҳволга тушиб қолмоқда. Бу ҳақида қизиқ маълумотлари билан Mirror хабар бермоқда.

Инглиз клуби Испания терма жамоаси ҳужумчисини сотиб юбориш ниятида. Клуб бош мураббийи Антони Конте Костани мавсум олди тайёргарлик ўйинларида кўришни унчалик хоҳламаяпти. Бу ҳақида яхшигина маълумотга эга мадриднинг "Атлетико"си вазиятдан унумли фойдаланиб қолишни мўлжаллаган.

Диего Костанинг ўзи "Атлетико"дан бошқа клубга ўтиш ниятида эмас, шу сабабли испан клуби униинг трансфери учун 25 миллион евродан кўп маблағ тўлаш ниятида эмас. Инглизлар эса Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клубидан 86,5 миллион евролик таклиф олишган, аммо футболчи Хитой супер-лигасида тўп суришни рад этган эди. Шу сабабли "Челси" Диего Коста ва "Атлетико" тиқирлигидан 61 миллион евро зиён кўриши мумкин.

1499257027
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар