Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

 Александр Хомяков: "Умид қиламанки, ғалаба давомли бўлади"

Александр Хомяков: "Умид қиламанки, ғалаба давомли бўлади"

Александр Хомяков: "Умид қиламанки, ғалаба давомли бўлади"

"Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Деярли икки ойдан бери ғалаба қозона олмаётгандик. Хаттоки мавсумолди йиғинлар пайтида ҳам. Йигитларга бунинг учун раҳмат айтмоқчиман. Умид қиламанки, бу давомли бўлади. Ўйлаган режаларимиз амалга ошганидан хурсандман. 

Ўйинни ташкил қилишда муаммоларимиз бор. Характер кўрсатган йигитларга раҳмат. Футболчиларимизни, мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.

Ўз майдонимизда ўйнаганимиз учун ҳам кўпроқ ҳужум қилишимиз лозим эди. "Бунёдкор"га қарши ўйинда эса ҳимоявий ўйин кўрсатгандик. Ўша ўйинда асосий мақсадимиз - мағлубиятга учрамаслик эди.

Ким кўпроқ ҳужум қилса ўша кўп ғалаба қозонадими? Англияда "Лестер" кўп ҳужум қилмоқда деб ўйлайсизми? Лекин, жамоа турнир пешқадами бўлиб турибди. Шунинг учун, тўп билан муомала қилишда устунлик қилиш ғалабани кафолатлайди демаган бўлардим.

Келажакда яна ҳужумкор футбол кўрсатамиз", - дея ўз фикрларини якунлади Хомяков.

Манба: www.fcmashal.uz

1460291405
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар