Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Балотелли зўр бола.Бир кун олдимга келиб, "мен сендан зўрман" деди. Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, жиддий экан. (Златан Ибрагимович)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Пелени музейга бериб юбориш керак"

"Пелени музейга бериб юбориш керак"

"Пелени музейга бериб юбориш керак"

Футболчилар интервю бериши ҳақида гап кетганда хаёлимга ўз она тилида зўрға гапирадиган, бироқ журналистлар меҳнати сабаб уларнинг гаплари чиройли жумлаларга айланадиган тўптепарлар келади. Бироқ дунё футболида маҳорат борасида ҳам, сўзамолликда ҳам бизникиларни ортда қолдира оладиганлар талайгина. Қуйида футбол юлдузлари тарафидан айтилган ва юзингизга оз бўлсада табассум югуртиришга сабаб бўладиган фикрларни ҳавола қиламиз.

Жорж Веа

- Спиртли ичимликларга, қушларга ва тезюрар автомобилларга жуда кўп пул сарфладим. Қолган пулларимни эса шунчаки ҳавога совурдим.

- Жуда кўпчиликни соғиняпман: Канада гўзалини, Британия гўзалини, Дунё гўзалини...

Хосе Луис Чилаверт

- Наварро Монтойя мени “Фиат 600” автомобилига қиёслабди. Бироқ менда Формула 1 машинасининг мотори бор. У айтган автомобилга ёқилғи кетади. Менга эса йўқ. Шундай экан, биз бир-биримизга мос эмасмиз.

- Ҳозирда  яхши дарвозабонлар динозаврларга ўхшаб йўқолиб бормоқда. Уларни “Қизил китоб”га киритиш керак.

- Майдонда кўп бора муштлашиб кетишимга тўғри келарди. Бунақанги афт ангор билан қандай қилиб яхши йигит ролини ўйнашим мумкин. Яхши йигит бўлиш менга тўғри келмайди.

Ромарио

Мен учун футболдан ортиқ нарса йўқ... Интим алоқаларни айтмасак.

- Бу гал тепган тўпимни ҳаттоки ойим ҳам қайтара оларди.

Эрик Кантона

-Мен одам эмасман. Мен Кантонаман.

Марадона

-Қонуний никоҳдан туғилган фарзандларим икки нафар. Улар Дальма ва Жанна. Қолганлари эса пулим ва хатоларимнинг маҳсули.

- Шерикларим мени қучишларини жуда истадим, бироқ улардан биронтаси ҳам келмади. Мен уларга келинглар, мени қучинглар ёки ҳакам рухсат бермаяптими деб сўрадим.

- Пелени музейга бериб юбориш керак.

Алан Ширер

-Мен ҳеч қайерга кетмоқчи эмасман. Ўлимигача, балки ундан кейин ҳам шу ерда қоларман.

Сэр Бобби Робсон

- Стив Ходж икки ҳафтага сафдан чиқди. Узур, адашдим 14 кунга экан.

Марк Дрэйпер

Ушбу англиялик футболчи география фанини “чуқур” ўзлаштирганини қуйидаги интервюдан билиб олиш мумкин.

- Бирор бир итальян жамоасида тўп суриш истагим бор. Масалан, “Барселона”да.  

Самвел Бабаян 

- Такрор айтишим мумкин — бу Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг кучли таркиб.

  Тилмочбек

 

1498493118
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар