Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Аленичев: Акинфеев? Топ дарвозабонлар топ клубларда ўйнайди!

Москванинг “Спартак” клуби бош мураббийи ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида “Ростов”дан учралган мағлубият, Комбаровнинг жаримаси ва Мутконинг сўзлари ҳақида фикр билдирди.

— “Ростов” билан бўлиб ўтган учрашувдан кейингги кайфиятимиз муҳим эмас, дея гап бошлади Аленичев. “Биз ўйинни эртаси куниёқ қайта томоша қилиб чиқдик ва йўл қўйилган хатолардан етарлича хулоса чиқардик. Сўнгги уч кундан бери фақатгина “Кубан” жамоасига қарши бўладиган ўйин ҳақида ўйламоқдамиз. Краснодарликларда молиявий муаммолар мавжуд. Лекин шундай бўлишига қарамасдан, эртага бизни қийин ўйин кутмоқда. Йигитлар тушуниб туришибди бизни фақатгина ғалаба қаноатлантиришини.


 Айтишларича, ўтказиб юборилган биринчи гол ўйин тақдирини ўзгартириб юборибди. Мана шундай ҳолат такрорланмаслиги учун нима қилиш керак?

Умид қиламанки, бундай ҳолат такрорланмайди. Тўғри, тезкор гол тактик ўзгариш қилишимизга мажбур қилди. “Ростов”га қарши ўйинда Макеев ўрнига Ивелинни туширишга мажбур бўлдик. Ишонаманки, “Кубан” билан ўйинда ўйин бизнинг назоратимиз остида ўтади.

Виталий Мутконинг Лапочкин ҳақидаги фикри ҳайрон қолдирмадими?
Йўқ! Ҳакамлар хато қилишади, бу табиий ҳол. Шунчаки спорт вазири чемпионатнинг якуни бўлганлиги ва ҳар бир кичик хато турнир жадвалида катта ўзгаришларни юзага келтиришини айтди, холос. Ўйлайманки, Мутко ҳакамлар мавсум сўнггида ортиқча хотиржамликка берилиб кетмасин деган мақсадда гапирди.

Мураббий штаби қандай йўл билан футболчиларга психолог тарафдан ёрдам беряпти?
Бу жуда қийин, айниқса, чемпионатда барчаси ҳал бўлаётган паллада сенга рақобат қилаётган жамоадан учралган мағлубиятдан сўнг. Футболчиларни яхши ҳолатга олиб келиш бироз мушкул вазифа. Аммо, биз футболчиларни юзларида чеҳра пайдо бўлиши учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширмоқдамиз. Биз эртанги баҳсга аввалги учрашувдаги мағлубиятни унутган ҳолда тайёргарлик кўрмоқдамиз.

— Комбаровнинг майдондан четлатилишидан сўнг жамоангизда чап қанот ҳимоясида муаммо юзага келди. Балки, Мельгарехо “Бенфика”даги сингари бу ишни амалга оширар?

Йўқ!

Ким унда?
Сизда вариантлар борми?

— Макеев.
Мана!.

— Сергей Овчинников Акинфеев
Россиянинг янги футболидаги топ дарвозабон деди.
Игорьни табриклайман, ЦСКА мухлисларини хурсанд қилишда давом этсин. Россияда Акинфеев билан рақботалша оладиган дарвозабонлар етарлича. Жаҳон миқиёсидаги топ дарвозабон деган гапга қўшилмайман. Фикримча, топ савиядаги дарвозабонлар топ клублар таркибида ҳаракат қилади. Тўғри, Акинфеев кучли дарвозабон, терма жамоамизга фойдаси тегяпти.

10 йил муқаддам Александр Старков ҳақида интервью берган эдингиз...
Сиз мени юбилей билан табрикламоқчимисиз? Бокал шампан виноси кўтариш керакми? Мен бу ҳақда гапириб бўлганман…

“Спартак” бешта ҳимоячи билан ўйнаётган ўйинлари яхши чиқмаяпти.
Асло қўлилмайман! ЦСКА ва “Зенит” клубларига қарши биринчи даврада ҳам бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилган эдик. “Ростов”га қарши ўйиннинг дастлабки 30 дақиқасида сифатли футбол намойиш этдик. Тўғри, натижа қўлга киритилмади. Лекин, бу “Спартак”нинг жорий йилдаги энг яхши ўйинларининг бири бўлди.

                     
 Леонид Федун “Ростов”га қарши ўйиндан кейин жамоадан норози бўлмагани ҳақиқатми?
Мен “Спартак-2”ни ўйинида жамоамиз раҳбари билан бирга эмас эдим. Умуман олганда, “Ростов”га қарши ўйиннинг биринчи таймида яхши ўйин кўрсатдик.

Гап-сўзлар юрибди
Биз гап-сўзларни муҳокама қилмаймиз, — деб гапни қисқа қилди “Спартак” клуби матбут хизмати раҳбари Леонид Трахтенберг.


— Кузда жамоани олти нафар футболчи тарк этиши ҳақида маълумот берилган эди. Жамоа янгидан шаклланади.
Жамоани янгидан барпо этиш учун клубда маблағ борми?
Ҳали олдимизда бир қатор ўйинлар бор, чемпионатда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. “Спартак” асосан ёшларга эътибор қаратмоқда. Шунинг учун биз ўйлаб кўрамиз легионер футболчи олиш фойда келтирадими ёки йўқ. Нима бўлган ҳам ҳамма нарса ёзда содир бўлади.

Ижрада юрган Давидов ва Таскиларни кузатиб турибсизми?
Униси ҳам, буниси ҳам ўйнамаяпти, худди Павел Яковлев сингари. Улар ёзда таркимизга қайтишади, шунда ўйлаб кўрамиз.

Комбаровнинг четлатилишига қандай қарайсиз?
Дмитрий билан гаплашдим. Бундай ҳаракат яхшимаслигини ўзи ҳам билиб турибди. Клуб Комбаровни жаримага тортди, мен буни яширмайман.


Илья Цымбаларнинг хотира ўйинига борасизми?
Таклиф олдим. Аммо, ҳозир сиёсий жараён ваҳима бўлаётганлиги учун хавфсизлигимизни ҳеч ким таъминлаб беришни ўз зиммасига олмаяпти. Агар Москвада ташкил қилинганида борми...Йўқ, бормайман!

1460125841
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар