Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЎФФ: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши учун энг аввало бош мураббий ва унинг штаби жавобгар

ЎФФ: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши учун энг аввало бош мураббий ва унинг штаби жавобгар

ЎФФ: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши учун энг аввало бош мураббий ва унинг штаби жавобгар

Хабарингиз бор, бугун Халқаро пресс клубда юртимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар, олимпия ҳаракати ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш масаласида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу матбуот анжуманида ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси раиси Аҳрол Иноятов иштирок этди. Ушбу матбуот анжуманида берилган саволларга ва вақт чеграланганлиги сабабли матбуот анжуманида жавоб беришга  улгурилмай қолинган саволларга ЎФФ вакиллари жавоб қайтаришди. Ушбу жавоблар Халқаро пресс клуб томонидан эълон қилинди қуйида ушбу савол-жавобни тақдим этамиз.

- Миллий терма жамоа олдига жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси аниқ қўйилганми?

- Ўзбекистон Ижроия Қўмитасининг 2015 йил 25 июндаги мажлисининг қарорига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоасининг олдига 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси 8 та ўйиндан кейин 12 очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳида 3 ўринда бормоқда. Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалаши учун Ўзбекистон 31 август куни сафарда Хитойни, 5 сентябрь куни Тошкентда Кореяни мағлубиятга учратиши керак.

Миллий терма жамоага чақириладиган уйинчиларинг имкониятларини таҳлил қиладиган гуруҳ борми? (айни дамда кимни кўпроқ спорт формасида эканлигини аниқлаш учун)

- Бор. Миллий терма жамоа штабида илмий-услубий ёрдам кўрсатиш гуруҳи бўлиб бу иш билан Григорий Колосовский ва Фарҳод Абдуқодировлар шуғулланишади. Уларнинг асосий вазифаси футболчиларнинг физиологик функционал ҳолатини аниқлаш, уларнинг жисмоний саломатлигини мониторинг қилиш каби ишлардан иборат.

 - Нега натижаси паст бўлса ҳам Лобанов, Сергеев, Хошимов ва Андреев каби ўйинчиларга терма жамоада жой кафолатланган?

- Ҳеч қайси жамоада ҳеч ким учун жой кафолатланмаган. Қайтараман, кафолатланмаган. Терма жамоанинг асосий таркибини тузиш ваколати фақат бош мураббийга берилган. Таркибни мавсумнинг бориши, футболчиларнинг аҳволи, ўқув-машғулот йиғинларининг якунига қараб фақат бош мураббий аниқлайди. Бош мураббий кимни тайёр кўрса ўша майдонга туширади. Қайси футболчи бош мураббий жамоада жорий қилган ўйин услуби, ўйин фалсафаси ва талабларига жавоб берса, ўша футболчи майдонга тушади.

Жаҳон чемпионатига йўлланма жўда кучли сиёсий обрў эканлиги ҳақида ЎФФда тушунча борми?

- Бор. Бу фақат сиёсий обрў бўлганлиги учун эмас, энг аввало халқимизнинг азалий орзуси эканлиги, қолаверса, бу нарса мамлакатимизда футболнинг кейинги ривожига катта туртки бўлиши мумкинлигини тўғри англагани учун ҳам жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб борамиз.

ЖЧни ўртача 5 миллиард инсон кузатади, бу катта туристик бозор эканлигини англаш борми? (Ўзбекистони реклама килиш нуқтаи назаридан)

- Бор. Лекин, биз айнан туристик бозор учун эмас, энг аввало Ўзбекистон футболи жаҳон футболи форумида иштирок этишини таъминлаш учун иш олиб боряпмиз.

Германиянинг трансфермаркт.де сайти малумотига кўра Лобанов, Сергеев, Хошимов ва Андреев трансфер нархларига ўртача 200 минг евродан қўшилган. Бу ишқибозларда “Бабаян ўзига қарашли футболчиларни нархини ошириш учун миллий жамоада ўйнатяпти” деган фикрни келтириб чиқармоқда.

- Футболчилар клублар билан шартнома имзолайдилар ва улар клубларга тегишли ҳисобланади. Сиз айтаётган футболчилар “Пахтакор” жамоасига тегишлидир. Самвел Бабаян эса Ўзбекистон миллий терма жамоасида иш бошлаганидаёқ “Пахтакор”даги лавозимидан кетган. Шу сабабли ҳам бу тахминлар асоссиз.

 - Нега тўрта мағлубиятдан кейин ҳам Бабаян истеъфога чиқарилмаяпти?

- Биринчидан Самвел Бабаян билан саралаш ўйинларининг охиригача шартнома тузилган ва агарда у ўзига юклатилган вазифани уддалай олмаган тақдирда истеъфога чиқарилиши мумкин. Лекин, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасида жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун жуда яхши имконият мавжуд ва бу имконият ўзидан ўзи пайдо бўлиб қолмади. Бунда жамоа мураббийлар штабининг роли катта. Масалан, тўғридан тўғри йўлланма учун асосий рақобатчимиз – Корея терма жамоасининг аҳволи биздан ёмонроқ. Чунки, уларнинг тақдири ўз қўлида эмас. Ўзбекистон терма жамоасининг тақдири ўз қўлида. Қолган 2 ўйинни ютса, Кореянинг натижасидан қатъи назар жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритади. Корея, масалан, Қатар билан ўйинларда 3 очко олди. Ўзбекистон эса 6 очко. Ана шу жиҳатларни инобатга олиб Ўзбекистон Футбод Федерациясининг Ижроия Қўмитаси бюроси 15 июнь куни Самвел Бабаянни ўз лавозимида қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.

 - Миллий терма жамоанинг фаолиятини шаффоф қилиш имконияти борми? (қайси ўйинчи қайси кароматига чақирилганини айтиш)

- Терма жамоага қайси футболчиларни чақиришни ва нима хизматлари учун чақиришни фақат бош мураббий ҳал қилади. Бунинг учун мураббий миллий чемпионат ўйинларини бориб кузатади. Параллел ўйинларга эса ёрдамчиларини жўнатади. Легионерларнинг ўйинларини ҳам ўша мамлакатга бориб кўриб келади. Барча номзод футболчиларнинг рўйхати тайёр бўлгач, мураббийлар штаби бош мураббийнинг ўйинга бўлган талаблари, ўйин фалсафаси, тактикаси ва рақибга қараб позицияларга номзод бўлган футболчиларга тоифалайди. Якунда эса, ўз позициясидаги энг кучли 23 нафар футболчи танлаб олинади ва уларнинг рўйхати доимий равишда ОАВда эълон қилинади. Қайси футболчини нима хизматига чақирилганлиги ҳақидаги саволлар туғилса, журналистлар матбуот анжуманларида бунга жавоб олишлари мумкин. Лекин, ҳеч бир мамлакатда бош мураббий 23 нафар футболчини қайси хизмати эвазига чақиргани ҳақида тушунтириш бермайди. Чунки, бош мураббий таркиб танлашда даҳлсизликка эга бўлиб, унинг ишига ҳеч ким аралаша олмайди.

Ўзбекистонда футбол биринчи рақамли спорт тури. Ишқибозларнинг норозилиги аҳолимиз кайфиятига таъсир қилишини англаш тушунчаси борми?

- Бор. Спорт фақат ғалабалардангина иборат эмас. Футболда, айниқса, ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Ҳеч ким бугун ютқазаман ёки очко йўқотаман деб ҳеч ким майдонга чиқмайди. Ҳеч ким бугун ишқибозларимизда норозилик кайфиятини уйғотамиз деб ўйнамайди. Ҳамма фақат битта истак ғалаба учун майдонга тушади. Лекин, спортда кимдир ютиши, кимдир ютқазиши керак. Бу ўйин қоидаси. Бир кун ғалаба, бир кун мағлубият. Ҳақиқий ишқибозлар мағлубиятга учралганда ҳам қарсаклар билан қўллаб-қувватлаб туришади. Уларга алоҳида ташаккур.

ЖЧ йўлланмаси қўлга киритилмаса, бунинг учун аниқ жавоб берадиган шахслар борми? Бўлса улар кимлар? Агар бўлмаса, нега бундай жавобгарлар йўқ?

- Ўзбекистон Ижроия Қўмитасининг 2015 йил 25 июндаги мажлисининг қарорига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоасининг олдига 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган. Қарорга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши учун энг аввало бош мураббий ва унинг штаби масъулиятни ўз бўйнига олади.

ЎФФ сўнгги пресс конференциясида миллий терма жамоа мураббийлик штаби ва федерация раҳбарияти сентябрь ойигача ўзгаришсиз қолиши ҳақида баёнот берилди. Ўзгаришлар сентябрь ойида кўриб чиқиладими?

- Ҳа, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитасининг 15 июндаги қарорига кўра сентябрь ойида Федерацияси фаолиятида ўзгаришлар бўлади.

Ҳанузгача долзарб бўлиб турган муаммо Ўзбекистон олий лигаси савиясини кўтариш ва миллий чемпионат ўйинларига муҳлисларни жалб қилиш бўйича қандай чоралар кўрилиши керак?

- Бу жуда катта мавзу ва бунинг учун нималар қилиш кераклигини биз сентябрь ойида эълон қилинадиган футболни янада ривожлантиришнинг янги дастурига киритганмиз.

- Нима учун миллий чемпионатимизнинг аксарият клублари ҳалигача давлат бюджетидан молиялаштирилмоқда?

Чунки, дунё тажрибасига кўра клублар бюджетининг 65 фоизини трансляциядан тушадиган даромад ташкил қилади. Ўзбекистон футболида эса Ўзбекистон профессионал футбол лигаси клублари трансляциядан бир сўм ҳам даромад қилмайди. Чунки, трансляцияни сотиб олиш тугул, Олий лиганинг Тошкентдан ташқаридаги ўйинларини жонли кўрсата олиш имконияти йўқ бизнинг телеканалда.

Бизга маълумки, олдинлари собиқ иттифоқ давлатлари қатори бизда ҳам футболнинг совет мактаби (советская школа) асосида фулболимиз шаклланган эди. Мана 25 йилдирки ўзбек футболи мустақил ривожланмоқда. Айтингчи, шу давр мобайнида ўзбек футбол мактаби шаклланди деб айта оламизми?

- Бемалол айта оламиз. Бугунги кунда футболни ривожлантиришнинг ўзбекча услуби ҳам пайдо бўлган. Хитой, масалан, ўз вакилларини жўнатиб кичик бюджет билан футболни қандай ривожлантириш мумкинлигини ўрганиш учун келиб, қатор мақолалар чоп этишди. Бу мақолалар серияси матбуотда ҳам эълон қилинди.

Терма жамоада селекция жараёни нима учун сезиларли эмас? Терма жамоада селекция ишлари мунтазам амалга оширилади. Лекин, таркибни бош мураббий аниқлайди. Номзод футболчилар доимий равишда ўқув-машғулот йиғинларига таклиф қилинади.  Терма жамоада скаутлар ўзи борми?

- Бор. Скаутлар болалар ва ўсмирлар футболи турнирлари, ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати, ҳудудий футбол биринчиликлари, 1-лига ва олий ўйинларини кузатган ҳолда янги номларни излайдилар. Янги номзод футболчилар рўйхати мураббийлар штабларига тақдим этилади. Номзодларни терма жама аъзолигига тасдиқлаш бош мураббийнинг ваколати доирасидаги масаладир.

Нега терма жамоада янги номларни (свежая кровь) деярли учратмаймиз?

- Терма жамоага доимий равишда янги футболчилар таклиф қилинади. Чунки, футбол шуни тақозо этади. Кун келиб қайсидир футболчи сариқ карточкаси ёки дисквалификация сабабли ўйнай олмаслиги мумкин, яна кимдир жароҳат олиб сафдан айрилиши мумкин, ёки кимдир ёши сабабли терма жамоадан кетиши мумкин. Мана шундай ҳоллларда терма жамоадаги янги номлар ўз имкониятларидан фойдаланишади. Масалан, яқиндагина Тимур Кападзе терма жамоа билан хайрлашди. Унинг ўрнига эса ёшлардан “Бунёдкор” ва ўсмирлар, ёшлар терма жамоаларида ўйнаб келган Отабек Шукуров терма жамоанинг янги аъзосига айланди. Россиянинг “Анжи” клуби аъзоси Вадим Афонин ҳам терма жамоанинг янги номларидан бири. Янги номларсиз келажакни қуриб бўлмайди. Шу сабабли улар доимий назорат остида ва вақти келиши билан улар терма жамоага таклиф қилинади. Охирги йиғиндаги масалан, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаган “Қўқон 1912” футболчилари Жавоҳир Сиддиқов ва Мурод Ҳолмуҳаммедовларни навбатдаги янги номлар сифатида эътироф этиш мумкин.

Авлодлар алмашинувидаги турғунликни сабаблари нимада?

Бугунги кунда авлодлар алмашинувида турғунлик йўқ. Чунки, бугунги кундаги терма жамоа футболчилари бир вақтлар ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаган футболчилардир. Агарда масштабни кенгроқ оладиган бўлсак, сиз айтаётган турғунлик йўлигини кўриш мумкин. Масалан, биз биринчи марта 2003 йилда жаҳон чемпионатида қатнашганмиз. Ўшанда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси БААда бўлиб ўтган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Ўша жамоада ўйнаган 20 футболчидан 15 нафари кейинчилик миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилди ва ҳозирги кунда ҳам Игнатий Нестеров, Александр Гейнрих, Камолиддин Тожиев, Марат Бикмаев каби футболчилар асосий жамоанинг аъзоси саналади. 

2009 йилда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Мисрдаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига чиқди. Турнирда қатнашган 21 футболчидан 10 нафари миллий терма жамоага жалб этилди ва улар орасида Шерзод Аъзамов, Шерзодбек Каримов, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Мурод Холмуҳаммедов кабилар янги авлод вакиллари сифатида келдилар.

2011 йилги Мексикадаги жаҳон чемпионатидаги таркибдан бугунги кунга келиб 6 нафар футболчи миллий терма жамоага жалб этилди. Уларнинг аксарияти бугунги кунда олий лига клубларида ўйнашмоқда. Бир футболчи фаолиятини тугатган, яна бир футболчи эса Украинанинг “Черноморец” жамоаси шарафини ҳимоя қилаяпти.

Нега ёшлар ёки ўсмирлар терма жамоасида порлаган ёш футболчиларимиз тез сўниб кейинчалик умуман кўринмай қолмоқда?

Юқорида мен бу ҳақида гапириб ўтдим. Ҳозирги таркибга қарайдиган бўлсак, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида ўйнаган бир қатор футболчилар миллий терма жамоага бўлган катта ва улкан йўлни босиб ўтишди.

Бугунги кундаги Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, улардан ёшроқ Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Фозил Мусаев, кейинги авлод – Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сиддиқов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов каби терма жамоа футболчилари ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларидан келишган.

Футболчи учун энг мураккаб нарса ёшлигидаги яхши ўйнаб, катталар даражасига келганида йўқолиб қолишдир. Чунки, бундай пайтда болаларни юлдузлик касали тутиб қолиши мумкин, ёки машғулотларга жиддий муносабатда бўлмаслиги мумкин. Организм эса ўсаверади ва якунда фурсат бой берилади. Энг кучли ирода соҳиби, азалий орзусини амалга оширишда тинмай меҳнат қиладиган ва камтар бўлган футболчиларгина ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоа каби катта йўлни босиб ўтишади.

Нега ЎФФ расмийлари журналистлар билан мулоқотдан қочишади? Тезкор баёнотларга ва очиқ мулоқотга қандай омиллар тўсқинлик қилмоқда?

ЎФФ расмийлари журналистлар билан мулоқотдан қочишмайди. Биринчидан, ҳар бир мусобақа регламентида ўйин-олди, ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари, флэш интервью, микст зонадаги қисқа интервью каби тадбирлар регламент билан мажбурий қилиб қўйилган. Иккинчидан эса, ЎФФнинг матбуот хизмати бор. Ижтимоий тармоқларда ҳам алоҳида аккаунтлар бор. Расмий сайт мавжуд. Қолаверса, ЎФФ Президенти шахсан эксклюзив интервьюлар бериб келади. Аммо, ҳар бир тадбирнинг ўрнатилган тартиби ва ўрни бор. Шунга риоя қилинган ҳолда мулоқот амалга оширилади.

Ўзбек футболининг келажакдаги ҳолати ёки замонавий тил билан айтганда футболимиз ривожланиш концепсияси мавжудми?

Албатта мавжуд. Айни пайтда 2018-2013 йилларга мўлжалланган футболни янада ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастури тузиб чиқилган бўлиб, ушбу дастур юзасидан сентябрь ойидаги ЎФФ Конференциясида оммага тушунтириш берилади.

1498049457
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар