Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчилар ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббатларини сўндирмаслиги керак. Жуда кўплаб футболчилар улар учун катта маблағ тўлаётган клублар севишади. Катта мағлаб футболни ўлдиради!

(Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Рўзиқул Бердиев: "Красични яна жамоамизга қайтармоқчимиз”

“Пахтакор” – “Насаф” учрашуви якунига еткач, жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

- Учрашув кескин курашлар ва тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимдаги яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда Сергеев гол урган вазиятда ҳимоячиларимиз бироз диққатини йўқотди. Умумий қилиб айтганда, камчиликларимиз бор. Бу камчилик уюштирган ҳужумларимизни голга айлантира олмаслик. Камчиликларимиз устида ишлаймиз.

Биз ҳимоядаги бу каби хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. “Пахтакор"нинг стандарт вазиятлари хавфли бўлишини билардик ва буни футболчиларга ҳам тайинлаган эдик. Аммо бугун биринчи голни айнан стандарт вазиятидан кейин ўтказиб юбордик. Иккинчи гол эса Каримовнинг шахсий маҳорати эвазига киритилди.

Иккинчи даврада жамоа таркибини кучайтиришимиз керак. Юқори уринлар учун курашда бусиз иложи йўқ. Жамоамиздаги ёшлар доим барқарор ўйин кўрсата олишмаяпти. Биз бу ҳақдараҳбариятга мурожаат қилдик. Ҳужум чизиғимизни кучайтиришимиз керак. Красични ҳам жамоамизга қайтариш истагимиз бор. Бизга у каби индивидуал маҳоратга эга ўйинчилар жуда зарур. Албатта давралар оралиғида бу борада янгиликлар бўлади.

fcnasaf.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар