Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Превью: "Бухоро" - "Бунёдкор"

Превью: "Бухоро" - "Бунёдкор"

Превью: "Бухоро" - "Бунёдкор"

14-тур доирасида “Бухоро” ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Ушбу рақиблар олий лига мусобақалари тарихида жами 18 марта ўзаро куч синашан. Устунлик пойтахт клуби томонида.

Ўтказилган учрашувларнинг 15 тасида “Бунёдкор” ғалаба қозонган бўлиб, 3 марта дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича табиий-ки “қалдирғочлар” олдинда – 4:44.

Ўзаро учрашувларда “Бухоро” 3 очкони, “Бунёдкор” эса 48 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. “Бунёдкор”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2014 йилда қайд этилган. Тошкентда кечган баҳсда пойтахтликлар 5:0 ҳисобида ғолиб бўлишган.

ФАКТ: “Бухоро” ушбу рақиб дарвозасига барча голларини ўз майдонида киритган. Бундан ташқари барча дуранглар ҳам Бухородаги учрашувларда қайд этилган.

БУ ҚИЗИҚ: Ушбу рақибларнинг илк тўқнашуви 2007 йилга тўғри келади. “Бухоро” “Бунёдкор” билан ўйинларда илк очкосини 5 мавсум ўтгач қўлга киритган. 2013 йилги мавсумда Тошкентликлар “Бухоро” билан ўйинда очко йўқотишган. Бухорода ўтган сўнгги тўрт учрашувнинг учтасида дуранг қайд этилган.

Бухорода бўлиб ўтган барча учрашувлар:

28.09.2016 “Бухоро”-“Бунёдкор” 0:0

02.08.2015 “Бухоро”-“Бунёдкор” 1:2

28.04.2014 “Бухоро”-“Бунёдкор” 1:1

29.09.2013 “Бухоро”-“Бунёдкор” 0:0

08.05.2012 “Бухоро”-“Бунёдкор” 0:4

30.07.2011 “Бухоро”-“Бунёдкор” 0:4

18.09.2009 “Бухоро”-“Бунёдкор” 1:2

12.05.2008 “Бухоро”-“Қурувчи” 0:3

10.05.2007 “Бухоро”-“Қурувчи” 1:2

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар