Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ёшлар лигаси 14-тур. “Пахтакор” – “Насаф” 5:3

Ёшлар лигасининг 14-турида ўринбосарларимиз сафарда “Пахтакор” жамоаси ёшлари билан баҳс юритди.

Учрашувни ёшларимиз муваффақиятсиз бошлашди. Жамоамиз 5-дақиқадаёқ ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. Мезбонларнинг учрашувдаги биринчи голини Б.Саъдиллаев киритди. Бу голдан кейин мезбонлар кетма-кетма ҳужумлар уюштириб, 18-дақиқада ҳисобни 2:0га ўзгартиришди. Бу голга ҳам Саъдиллаев муаллифлик қилди. Бунда ҳимоячиларимиз жуда суст ҳаракат қилишди. Ўйиннинг 30-дақиқасига келиб ҳисоб йирик кўринишга ўзгарди, “Пахтакор” жамоаси ёшларининг учинчи голини Ш. Маҳмудҳожиев киритди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Д.Иброҳимов ўрнига майдонга тушган Валерий Акопов ҳисобни 4:0га ўзгартирди.

“Пахтакор” жамоаси мураббийлари биринчи бўлимда ҳаракат қилган бир неча фаол ўйинчилар ўрнига бошқа ўйинчиларни майдонга туширишди. “Насаф” ёшлари таркибида ҳам мураббийларимиз бир неча ўзгаришлар қилишди. Бу ўзгаришлардан кейин ёшларимизнинг ўйин сифати ҳам ижобий томонга ўзгарди. Энди ёшларимиз майдонда фаол ҳаракат қила бошлашди. Учрашувнинг 68-дақиқасига келиб, жамоамиз пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 11 метрлик жарима тўпини Дилшод Хушбаков голга айлантирди – 4:1. Орадан бир дақиқа ўтиб, мезбонлар ҳам пенальти ишлаб олишди. Бунда дарвозабонимиз “Пахтакор” ўйинчисига қуполлик ишлатди деб, топилди. Пенальтини Остон Урунов аниқ бажариб, ҳисобни 5:1 кўринишга ўзгартирди.

Ўйиннинг 71-дақиқасига келиб, ёшларимизнинг тезкор ташкил этган ҳужуми голга айланди. Алфайзи Неъматов дарвозани аниқ инишонга олишда адашмади – 5:2.

Учрашувнинг охирги дақиқаларида жамоамиз ўзлари уюштирган бир неча вазиятлардан фойдалана олишмади, акс ҳолда ўйинда дуранг натижага эришишлари ҳам мумкин эди. 89-дақиқада ўйинчимиз М. Зоировга нисбатан  мезбонлар жарима майдончасида қуполлик ишлатишди ва учрашув ҳаками 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Пенальтини Дилшод Хушбаков аниқ амалга оширди – 5:3.

Учрашув мана шу ҳисобда якунига етди.  Шундай қилиб, ёшларимиз кетма-кет уч учрашувда мағлубиятга учрашди.

 

Жамоамиз ёшлари энди биринчи давранинг сўнгги тур учрашувини 24 июн куни ўз майдонларида “Навбаҳор”  ёшларига қарши ўтказишади.

 

Ёшлар лигаси 14-тур

“Пахтакор” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 5:3 (3:0)

18.06.2017. Қибрай стадиони. 17:45да

 

Ҳакамлар: А. Лупашко, Х. Баҳодиров, Н. Нажмиддинов, Д.Клепиков (барчаси Тошкентдан).

Назоратчи: Фарход Абдуллаев (Тошкент).

 

Голлар: Бехрўз Саъдиллаев, 5’-1:0, 18’-2:0,   Шохруҳ Маҳмудҳожиев, 30’-3:0, Валерий Акопов, 51’-4:0, Оcтон Урунов (пен.) 70’-5:1 – Дилшод Хушбаков (пен.) 68’-4:1, 89’-5:3, Алфайзи Неъматов, 71’-5:2.

 

“Пахтакор”: 50.Умиджон Ҳамроев, 4.Жасуржон Раҳимов, 5.Жасурбек Эрмаматов, 6.Роман Жўраев, 7.Остон Урунов (23.Махмуджон Қудратуллаев 81), 10.Бехрўз Саъдиллаев (с), 15.Шохруҳ Маҳмудҳожиев, 19.Достон Иброҳимов (8.Валерий Акопов 45), 21.Жасур Яхшибоев (29.Иброҳим Ғанихонов 46), 22.Жасур Яқубов (16.Иброҳим Турғунбоев 53), 34.Сарвар Саттаров (38.Шохзамон   Хайруллаев 62).

Захира: 16.Шохруҳжон Раҳимов, ,.

 

“Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (с), 4.Жўрабек Маннонов, 5.Шерзод Насруллаев (34.Наврўзжон Саидов 34), 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акмалжон Олимов, 10.Жаҳонгир Қурбонбоев, 15.Ғолиб Ғайбуллаев, 16.Дилшод Хушбаков, 28.Сардор Садуллаев, 33.Шохрух Неъматов (13.Мухриддин Зоиров 54), 45.Алфайзи Неъматов.

Захира: 30.Шахзодбек Суюнов, 32.Жасур Жумаев, 38.Нурбек Ботиров, 40.Анвар Хусанов.

 

Огоҳлантиршлар: Достон Иброҳимов 38, Шохзамон   Хайруллаев 67 – Жўрабек Маннонов 13, Сардор Саъдуллаев 38, Шохруҳ Неъматов 38, Музаффар Шарипов 69.

 

Манба: fcnasaf.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар