Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Бугун футбол. “Пахтакор” – “Насаф”

Бугун “Насаф” футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионати 14-турида “Пахтакор” жамоаси билан куч синашади. Жамоалар олий лигадаги ўзаро 41- учрашувида майдонга тушишади.

Ўйин “Пахтакор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади. Бизга маълум бўлишича, учрашув телевидения орқали тўғридан-тўғри намойиш этилмайди. Ўйин 22:20да “Спорт” телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда кўрсатилади.

“Насаф” бу йил Ўзбекистон чемпионатидаги 21-иштирокини давом эттирмоқда. Жамоамизнинг бугунги учрашуви олий лигадаги 601-ўйини сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фаолияти давомида ўз шогирдларини, чемпионатда 134-марта майдонга бошлаб тушади.

Бугунги учрашувни ФИФА рефериси – Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Ушбу ҳакам жорий чемпионатда ҳанузгача бу жамоалар иштирокидаги ўйинни бошқармаган. Валентин Коваленкога бугунги баҳсда А.Расулов ва Ж.Саидовлар қанотларда ёрдам беришади. Учрашувнинг захира ҳаками этиб А. Лупашко тайинланган. Ҳакамлар ишини бугун Ф.Абдуллаев назорат қилади.

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш доимгидек жуда юқори. Бунга сабаблар талайгина. Мазкур жамоалар мамлакатимиз чемпионатида принципиал рақиблар ҳисобланишади. Жамоалар ҳар бир учрашувда мухлисларга ҳаяжонли ва муросасиз курашларга бой учрашувларни тақдим этиб келишган. Бугун ҳам мухлислар ажойиб футбол ўйинига гувоҳ бўлишларига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Қуйидаги фактлар ҳам бугунги учрашувнинг нуфузига далолат қилиб турибди. Ушбу жамоалар Тошкентда 20 марта чемпионат учрашувларида ўзаро туқнаш келишган. Шуларнинг 16тасида “Пахтакор жамоаси ғалаба қозонган, “Насаф” эса 1 марта, 2001 йили ғалабага эришган, қолган 3 учрашувда муроса кўчаси танланган. “Пахтакор” сўнгги бор ўз майдонида “Насаф”ни 2015 йили  мағлуб этган.

Бугун “Насаф” 16 йиллик натижасини такрор эта оладими ёки “Пахтакор” 2 йиллик натижасини қайд эта оладими? Бу саволга жавобни учрашувдан кейин билиб оламиз.

Бу йилги чемпионатда мазкур жамоаларнинг иштироки ҳам бошқача кечмоқда. “Пахтакор” шу пайтгача 13та учрашувдан кейин 18 очко тўплаб, 8-ўринда бораётган бўлса, “Насаф” 12та учрашувдан сўнг 23 очко билан 2-поғонани банд этиб турибди.

Бугун футбол ишқибозларини ана шундай қизиқарли учрашув кутмоқда. Шундай экан бу учрашувни ўтказиб юборманг.

fcnasaf.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар