Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

“Рома” клуби билан қўлга киритган биргина титул - “Ювентус” ёки “Реал” билан қўлга киритилган 10 та титулга тенг!

(Франческо Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"ПСЖ" - "Челси" ўйинига оид қизиқарли фактлар

"ПСЖ" - "Челси" ўйинига оид қизиқарли фактлар

"ПСЖ" - "Челси" ўйинига оид қизиқарли фактлар

Хабарингиз бор, бугун тунда Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финал учрашувларига старт берилади. Бугун футбол мухлислари ушбу мусобақанинг иккита қизиқарли ўйинига гувоҳ бўладилар: “ПСЖ” – “Челси” ҳамда “Бенфика” – “Зенит”.

Биз эса сизга “ПСЖ” – “Челси” ўйини ва ушбу иккала жамоанинг ўзаро ўйинлари тўғрисидаги айрим статистик ҳамда қизиқарли маълумотларни сизга ҳавола қиламиз.

  • Чемпионлар лигасидаги иштирокини А гуруҳидан бошлаган “ПСЖ” ўз гуруҳида Мадриднинг “Реал” жамоасидан кейин 2-ўринни эгаллади ва нимчорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Бугунги билан қўшиб ҳисоблаганда “ПСЖ” кетма-кет 4-бор нимчорак финалга йўл олиб ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Ўтган уч мавсумдаги иштирокларнинг барчасида парижликлар Чемпионлар лигасини чорак финалдаёқ тарк этганлар.
  • Мусобақани G гуруҳида бошлаган “Челси” гуруҳ пешқадами сифатида нимчорак финалга йўл олди ва бу орқали сўнгги 13 мавсумдаги иштирокнинг 12 тасида плей-офф йўлланмасига эга чиққан жамоага айланишди.
  • “ПСЖ” ва “Челси” мана уч мавсумдирки, Чемпионлар лигасининг турли босқичларида рўпара келишмоқда. Ўтган икки мавсумларнинг биттасида “Челси” (2013-2014) ва биттасида “ПСЖ” (2014-2015) кейинги босқичга чиққан.
  • “ПСЖ” футболчилари “Челси”га қарши Чемпионлар лигаси дирасидаги олти ўйиндан фақатгина биттасида ғалаба қозонган (3-1 “Парк де Принсда 2014 йил апрелда бўлган ўйинда) учта ўйинда дуранг қайд этилган ва иккитасида “аристократлар”нинг қўли баланд келган.
  • Парижликлар УЕФА тасарруфидаги мусобақадаги ўз уйида ўтказилган 37 ўйиннинг биттасида мағлуб бўлган (“Барселона” 1-3, апрель, 2015 йил), 12 та дуранг ва  24 марта ғалабага эришганининг ўзи “ПСЖ” ўз уйида керакли натижани қайд эта олиши мумкинлигини айтиб турибди.
  • Бироқ, “Челси” Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинларининг меҳмондаги сўнгги бештасининг тўрттасида дуранг қайд этган ва бир ўйинда мағлуб бўлган.
  • Шунингдек, “ПСЖ” плей-оффнинг сўнгги бешта ўйинида бирор марта ғалаба қозонмаган. Иккита дуранг ва уч мағлубият.
  • “Челси” меҳмонда “ПСЖ”ни Чемпионлар лигаси доирасида 2004 йил сентябрида 3-0 ҳисобида мағлуб этган. Бугунги ўйинда ҳам “Челси” меҳмонда ўйнайди.
  • Ушбу жамоаларнинг сўнгги ўзаро ўйини 2015 йил июлида ноананаъвий Шимолий Америка Чемпионлар кубогида ўтказилган ва унда “Челси” пенальтилар сериясида ғалаба қозонган. ЕЧЛ доирасидаги сўнгги ўйинда эса 2015 йил мартида жамоалар 2-2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишган.
  • Иккала жамоа асосий ҳужумчилари Коста (“Челси”) ва Иброҳимович (“ПСЖ”) ЧЛнинг гуруҳ баҳсларида 6 та ўйинда майдонга тушган. Костанинг ҳисобида 1 та гол, Златаннинг голлари сони эса 2 та.

Статистика қандай бўлишидан қатъи назар биз футбол мухлислари бугун ярим тунда чиройли ва қизғин курашларга бой ўйин кўриш тарафдоримиз, нима дедингиз?!

Интернет материаллари асосида Жавоҳир таёйрлади

1455612366
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар