Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Учрашув ҳакамларининг бир муаммоси бор – улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишади, аммо, футбол ўйинини умуман билишмайди (Билл Шенкли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Насаф”: Тарбияланувчиларимиз “Kaluga Junior Cup 2017″ халқаро турнирида иштирок этишади

“Насаф” футбол матабининг Павел Федорович Кшнякин қўли остидаги 2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Россиянинг Калуга шаҳрида ўтказиладиган “Kaluga Junior Cup 2017″ халқаро турнирда иштирок этишади.

17-23 июнь кунлари Россиянинг Калуга шаҳрида иккинчи марта “Kaluga Junior Cup 2017″ халқаро турнири бўлиб ўтади. Ушбу турнирда Ўзбекистоннинг фақат икки клуби – “Насаф” ва “Пахтакор” тарбияланувчиларидан иборат жамоалар иштирок этишади.

Тарбияланувчиларимиздан иборат жамоамиз бугун Қаршидан Тошкентга шаҳрига жўнаб кетишди. Делегациямиз эртага эрталаб Тошкентдан Россияга парвоз қилишади.

Маълумот учун, ўтган йилги мусобақада Дилшод Нуралиев бошчилигидаги “Пахтакор” клуби тарбияланувчилари ушбу турнирда ғолиб бўлишган. 2015 йили эса Минскнинг “Динамо” клуби тарбияланувчилари бош совринга эгалик қилишган.

Қуйида гуруҳ босқичи иштирокчилари билан танишинг

“А” гуруҳи

“Калуга” ФК (Калуга, Россия)

“Динамо” (Минск, Белорусия)

“Насаф” (Қарши, Ўзбекистон)

“Понедельник номли академия” (Ростов на Дону, Россия))

“В” гуруҳи

“Пахтакор” (Тошкент, Ўзбекистон)

“Чертаново” (Россия)

“Арсенал” (Тула, Россия)

“Супер Нова” (Рига, Латвия)

Турнирнинг гуруҳ босқичи тақвими

 

1-тур. 18 июн

12:00. Динамо  Минск – Насаф

12:30. Калуга – Понедельник номли акадаемия

15:00. Тантанали очилиш

16:00. Чертаново – Арсенал

17:30. Пахтакор  – Супер Нова

 

2-тур. 19 июн

12:00. Супер Нова – Чертаново

13:30. Понедельник номли акадаемия – Динамо Минск

15:00. Насаф – Калуга

16:30. Арсенал – Пахтакор

 

3-тур. 20 июн

12:00. Насаф – Понедельник номли акадаемия

13:30. Чертаново – Пахтакор

15:00. Супер Ново – Арсенал

16:30. Калуга – Динамо Минск

 

Изоҳ: вақтлар бизнинг вақтда кўрсатилган

 

Ёш футболчиларимизга халқаро туринирда муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

Манбаа: fcnasaf.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар