Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Пахтакор” – “Насаф” учрашувини Коваленко бошқаради

Мамлакатимиз стадионларида 19-20 июн кунлари олий лиганинг 14-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Бугун ушбу тур учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди.

“Насаф” бу турда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан баҳс юритади. Учрашув 19 июн куни “Пахтакор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.

Ушбу учрашувни ФИФА ҳаками Валентин Коваленко бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жамшид Саидовлар ёрдам беришади. Учрашувда Александр Лупашко захира ҳаками сифатида ишлайди. Ҳакамлар ишини Фарход Абдуллаев назорат қилади.

Мазкур учрашувга ПФЛ вакили бўлиб, Ахрол  Иноятов ташриф буюради.

 

ЎзПФЛ 14-тур

“Пахтакор” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)

19.06.2017. “Пахтакор” марказий стадиони. 19:00да

 

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жамшид Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Александр Лупашко (Тошкент)

Назоратчи: Фарход Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.

 

Манбаа: voha.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар