Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Батиста: "Дуранг адолатли натижа бўларди"

Батиста: "Дуранг адолатли натижа бўларди"

Батиста: "Дуранг адолатли натижа бўларди"

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Баҳрайн бош мураббийи Серхио Батиста қатнашди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Учрашув кўпроқ дурангга мос бўлди. Бироқ,терма жамоамиз ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилди ва рақибга имконият бермади. Ўзбекистон терма жамоаси ўз имконияти даражасида ўйин намойиш эта олмади. Биз қандайдир беш дақиқа ичида ҳушёрликни йўқотдик ва рақиб бизни жазолади. Бироқ, бугун стадионга келган мухлислар икки жамоа иштирокидаги чиройли ўйин гувоҳига айланишди. 
- Жамоангиз гол ўтказгандан кейин кўпроқ ҳужум уюштирди. Нега аввалдан шундай ҳаракат қилинмади?
- Икки бўлимда икки хил ўйин бўлди.Биринчи бўлимда икки жамоа бир-бирига имконият бермасликкка ҳаракат қилди. Голдан кейин эса биз олдинга ўйнўтишга, гол уришга ҳаракат қилишимиз шарт эди. Мана шунинг ҳисобига иккинчи бўлимда ҳужумкор адик. 
- Биринчи бўлимда шогирдларингизни тинчлантириб туришга ҳаракат қилдингиз .Филиппин билан ўйин натижасини кузатиб турдингизми?
Албатта Филиппиндаги ўйинни билганимиз билан Ўзбекистонга қарши ўйнаётгандик. Асосий эътиборимиз шу ўйинга қаратдик. Нариги ўйиннинг натижасини ҳам кузатиб бордик. Биз Ўзбекистонга 3 очко олиш учун келгандик, буни ўйин давомида барча кўрди. Иккала жамоа бир бирига тенг ўйнади. Менимча дуранг адолатли натижа бўларди. 
- Ўзбекистоннинг ўйинига қандай баҳо берасиз? 
- Жуда яхши жамоа. Техник томонлама кучли футболчилари бор. Буни билиб тайёргарлик кўргандик. Иккала жамоа сафида ҳам ёш футболчилар кўп, шу боис Ўзбекистоннинг ҳам, Баҳрайннинг ҳам келажаги буюк. 

 

1459266459
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар