Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Баҳрайн одатий ҳисобда мағлуб этилди

Ўзбекистон ҳамда Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги баҳс мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутилгани бор гап. Буни бугунги ўйинга ташриф буюрган мухлислар сонидан ҳам билиб олиш мумкин эди.

Мухлисларнинг стадионни тўлдириб ўтиргани футболчиларимизга қўшимча куч бўлгани бор гап, ҳар ҳолда ҳар қандай футболчи учун ўз майдонида ммухлислар билан тўлиб тошган майдонда футбол ўйнашнинг гашти бошқа эканлигини терма жамоамизнинг кўплаб футболчилари жудаям яхши билишади ва бундай қадрлашади . Зеро ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга ўтишди.

Даставвал Элдор ШОмуродов чап қанотдан хавли вазиятни голга айлантиролмаган бўлса, кеинроқ Сардор Рашидовнинг ҳужумлаги фаоллигини ҳимоячилар ўқиб олиб, тўхтатиб қолишди.  Баҳрайн дарвозамиз томон дастлабки зарбани учрашувнинг 30 дақиқаларида жарима зарбасидан йўллади. Унгача эса Лобанов зерикиб кетганиданми ёки анчадан буён кўришмагани сабабми, бир қарасанг Бабаян билан, бир қарасанг Гейнрих билан дилдан суҳбат қилиб ўтирди.

Баҳрайн терма жамоасининг ўша ноаниқ зарбасига Сардор Рашидов бир оз ноаниқ, бироқ мухлисларни "Вуууҳ!" дейишга мажбур эта оладиган зарбаси билан жавоб берди. Бу орада Денисовнинг жароҳат олиб майдонни эрта тарк этгани ва унинг ўрнига терма жамоамизнинг келажаги порлоқ, трансфер бозоридаги "бозори чаққон" бўлиши кутилаётган футболчиси СТАНИСЛАВ АНДРЕЕВ майдонга чиқарилди. Андреев майдонда эканлигини бир нечта хатолари билан мухлисларга эслатиб тургани "таҳсинга сазовор". Шу тариқа жамоалар 0-0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетишди.

Танаффус вақтида йигитларимиз Филиппин трема жамоасининг ўз уйида КХДР терма жамоасини 3-2 ҳисобида мағлубиятга учратганини "муҳокама қилиб" гуруҳда 1-ўринни олганлигимиз ҳал бўлганини билиб майдонга чиқишди. Жамоамиз ушбу ўйинда ғалаба қозонса-қозонмаса кейинги босқичга гуруҳ фаворити сифатида чиққанимизни билишгач, энди Баҳрайн билан ўйин унчалик қизиқ ўтмаса керак деб тахмин қилгандик. Йўқ, адашган эканмиз.  2-таймга старт берилиши билан трема жамоамиз ҳужумга зўр берди. Кетма-кет ҳужумларнинг учинчисида Сардор Рашидов ўнг қанотдан тўпни эгаллаб, жарима майдончаси томон ҳаркатланиб, рақибларни алдаб ўтди ва 18 метрлардан дарвоза томон кучли зарба берди. Дарвозабон бу зарбани қайтаришда ожиз қолди. 49-дақиқа: ҳисоб 1-0! 

Сардорнинг голи майдонга йиғилган мухлисларни тўлқинлантириб юборди ва мухлислар стадионад жонли тўлқинни амалга оширишди. Голдан сўнг Баҳрайн терма жамоаси ҳужумчиси ҳимоядаги қўпол хатони гол билан жазолаши мумкин эди. Бу вазиятда Лобанов жудаям аниқ ҳаракат қилиб, ҳужумчи билан бирга-бир вазиятни бартараф этди ва терма жамоамизнинг 2-босқичдаги барча ўйинларида асосий таркибдан жойни "нақд" қилиб қўйди. 

Ундан кейинги вазиятлар клавитура тугмачаларини шаққилатишга ҳам арзимайди. Дарвоқе, фақатгина бир-иккита нарсани айтиб ўтиш лозим, голдан кейин Рашидов ҳужумда фақат ўзини ўйлаган бўлса, Станислав Андреев хатоларининг саноғини йўқотиб қўйди. Сергеев эса, ўзининг алмаштириб  бўлмас" ҳужумчи эканлигини вазиятларни кўкка совуриш орқали барчага ва албатта Бабаянга ҳам исботлаб бера олди. Шу тариқа ўйин терма жамоамизнинг кичик ҳисобдаги "одатий ғалаба"си билан якунига етди. 

Ўзбекистон-Баҳрайн 1:0

Гол: Сардор Рашидов 49 1:0

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Азизбек Ҳайдаров, Сервер Жепаров(Жавоҳир Соҳибов), Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Даврон Ҳошимов, Виталий Денисов (Станислав Андреев ), Элдор Шомуродов(Жасур Ҳасанов).

Баҳрайн: Аббос Аҳмад, Волид Ал Ҳайам, Сайид Дҳия Шуббар, Абдулваҳоб Али Ал Сафи, Ҳешам Найем (Сами Ал Хусани), Абдулваҳоб Ал Малуд (Абдулла Юсуф Ҳилол), Исмоил Абдуллатиф (Муҳаммад Саад Ал Ромаихи), Абдулла Умар, Сайид Муҳаммад Аднан, Ҳусайин Баба, Комил Ҳасан Ал Асвад

Огоҳлантиришлар: Волид Ал Ҳайам 31, Егор Кримец 45.

1459253744
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар