Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Учрашув ҳакамларининг бир муаммоси бор – улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишади, аммо, футбол ўйинини умуман билишмайди (Билл Шенкли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Хорхе Фоссати: “Сурия Ўзбекистон учрашувидаги натижа мен учун сюрприз бўлмади”

Ўзбекистон – Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида қатарликлар устози Хорхе Фоссати ўз фикрларини билдирди.

“Бизнинг гуруҳ ҳақида гап кетганда ҳар бир ўйин биз учун жуда ҳам мураккаб бўлади. Буни барча тушуниб турибди. Олдиндан шундай эди, бу гуруҳда осон ёки осонроқ ўйин йўқ эди. Ўзбекистон терма жамоаси кучли, аммо биз бу ерга фақат ғалаба учун келганмиз” , – дейди  Фоссатти.

– Қатар Тошкентда Ўзбекистонга фақат мағлуб бўлган. Бунга қандай қарайсиз?
– Олдинги ўйинлар тарихда қолди ва статистикага айланди. Ҳар бир кейинги ўйин сиз учун янги тарих яратиш имконятидир.

– Ўзбекистоннинг кучли ва кучсиз томонларини айта оласизми?

– Ўзбекистон терма жамоаси шаклланган жамоа. Уларда ўйинни ташкил этиш бўйича аниқ режа бор. Ўзбекистон ҳар бир баҳсга алоҳида чора тадбир билан тушади.

– Сурия – Ўзбекистон учрашувини кўрган бўлсангиз керак. Ўша ўйинда Суриянинг ғалабаси сизга сюрприз бўлдими ёки Ўзбекистонинг мағлубиятими?
– Йўқ сюрприз бўлгани йўқ. Ҳар қандай натижани оддий ҳолат деб қабул қиламан. Агар кимдир йирик ғалабага эришса ҳайрон қолишим мумкин. Аммо бир икки тўп фарқларини оддий қабул қиламан.

– Кейруш бошчилигидаги Эрон билан ҳар бир жамоа қийналмоқда. Икки оғиз сўз билан унинг жамоаси ўйинини таърифлаб бера оласизми?

– Эрон терма жамоаси ҳимояда жуда ҳам тартибли ўйнайди. Олтита ўйинда Эрон бор йўғи 5та гол урган, лекин умуман гол ўтказмаган. Эрон ҳимояда тартибли ўйнаб гуруҳда биринчи ўринда турибди.

– Олдинги ўйинларда Гейнрих ва Аҳмедов каби футболчилар Қатар дарвозасига голлар уришган. Бунга қандай қарайсиз? Улардан хавф кутаяпсизми?

– Яна қайтараман, Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини ҳурмат қиламан. Жиддий рақиб. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам тажрибали ва кучли футболчилар йиғилган. Лекин улар ҳам бизнинг ҳужумчилардан эҳтиёт бўлишлари керак деб ўйлайман.

– Қатарда ўйнаётган Сардор Рашидов ва Темурхўжа Абдухолиқов эртага майдонга тушса сизларга қийин бўладими ёки аксинча?

– Бу футболчилар Ўзбекистон учун фойда бўлиши мумкин. Аммо Қатар терма жамоаси сафида ҳам кучли футболчилар бор. Биз эртага 2 футболчига қарши ўйнамаймиз.

1490606586
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар