Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Самвел Бабаян: “Яна такрорлайман, бу термамиз тарихдаги энг кучли таркиб”

Ўзбекистон – Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди. Анжуманда Марат Бикмаев ҳам қатнашди.

– Аввало ҳақиқий мухлисларимиздан Сурияга қарши ўйиндаги мағлубият учун узр сўрайман. Кўп хатолар қилдик, қайсидир жойда мен хато қилдим. Ҳозирда ғалаба ва дуранг ўртасидаги фарқ жуда кичик. Ўша ўйинда биз ютишимиз мумкин эди. Аммо сўнгги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб юбордик ва мағлуб бўлдик. Саралашдаги 7та ўйининг ҳеч бирида оптимал таркибни тушура олмаяпман. Барча нарса бизга қарши бўлмоқда. Ким терма жамоада ўйнашидан қатъий назар мақсад сари интиламиз. Эртага Виталий Денисов майдонга тушмайди, – дейди Бабаян. 

– Эртага Қатар билан ўйинда ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз. Барча мухлислардан келиб бизни қўллаб-қувватлашларини истайман, – дейди Бикмаев.

– Сиз терма жамоага келганда тарихдаги энг кучли таркиб дегандингиз. Аммо тарихдаги энг кучли таркибимиз Сурияга ютқазди… Ўйиндан кейин истеъфо ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?
– Тўғри ўша гапимни такрорлайман. Ҳозирги таркиб энг кучлиси. Аммо кимдир майдонга туша олмаса бу катта йўқотишга айланмоқда. Сурия билан ўйинда 3 нафар футболчи майдонга тушмади. Истеъфо ва мураббий синоним сўзлар. Балки Қатарга қарши ўйиндан кейин кетарман, аммо ҳозир барча фикру ҳаёлим Қатарни ютишга қаратилган.

– Ислом Тўхтахўжаев ўйнамайди. Қатарни ўз уйимизда фақат ютганмиз. Йигитлар бунга тайёрми?

– Албатта Тўхтахўжаев ҳам катта йўқотиш. Аммо унинг ўрнини кимни тушириш ҳақида бош қотираяпмиз. Эртага ким майдонга тушишидан қатъий назар фақат ғалабани кўзлаб тушади.

– Қатар ҳақида нима дея оласиз?

– Бу жамоа кучли. Уларнинг Эронга қарши баҳсда жуда яхши ўйнашди ва мағлубиятга ҳақли эмасдилар.

– Сурияга қарши ўйиндан сўнг ОАВ ва ижтимоий тармоқлар жамоани кескин танқид қилди…Жамоа эртага руҳан тайёр бўладими?

– Бундай мухлислар фақат терма жамоанинг мағлубиятларидан кейин пайдо бўлади. Улар терма жамоа ютганида қанчалик хафа бўлишларини ҳам биламан. Баъзи пессимистлар ишонмай қўйишди. Мақсадимиз олға интилиш

-Эртага Рашиовни майдонда кўрамизми?

-Уни 23талик таркибга киритганман. Балким эртага майдонга тушар.

-Эртага трибуналарда мухлислар кам бўлиши мумкин. Сурияга учралган мағлубиятдан кейин қанча одам ўйинга ташриф буюуради деб ўйлайсиз?

-Мухлислар бизнинг асосий кучимиз. Эртага озми кўпми мухлислар келади. Биз шу ашаддий мухлислар учун ўйнаймиз.

Марат Бикмаев: Мен ҳам мухлисларни стадионга чорлайман. Уларсиз яхши ўйнаш жуда қийин.

1490606556
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар