Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Тайёрланинг: Қатарга борамиз!

Тайёрланинг: Қатарга борамиз!

Тайёрланинг: Қатарга борамиз!

Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши ЖЧ-2018 саралаш баҳсида жуда суст ҳаракат қилди ва мағлубиятга учради.

Аввало ҳар иккала терма жамоа иқлимга қарши курашишига тўғри келди. Ўйин бошланмасданоқ футболчилар ва мураббийлар терга ботиб бўлишганди. Бундай пайтда ўйинчилар катта куч билан ҳаракат қилишлари оғир кечиши тайин эди. Шу боис, жамоамизга стандарт вазиятлар ёрдамга келиши мумкин эди. Баҳснинг 3-дақиқасидаёқ Ўзбекистон жарима зарбасидан кейин ҳисобни очишга жуда яқин келди. Чап қанотда белгиланган жарима тўпини Жепаров рақиб дарвозасига олдига етказиб берди ва Исмоилов бош билан тўп йўналишини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Тўп шундоққина олис устун ёнидан ўтиб кетди!

Терма жамоамиз навбатдаги хавфли вазиятни баҳснинг 14-дақиқасида яратди. Аҳмедовнинг узатмасидан кейин Машарипов чап қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Зарба аниқ бўлди, аммо тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

Қолган дақиқаларда футболчилари оғир ҳаракат қилишди. Бундан эса Сурия фойдаланишга ҳаракат қилди. Улар дарвозамиз олдида тахликали вазиятлар яратишди. Танаффусгача эса ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим ҳам худди шундай давом этди. Тайм бошида бурчакдан етказилган узатмани Кримец бош билан дарвоза томон бурди, аммо ҳимоячи тўпни қайтариб қолди.

Ўйин тугаш арафасида сурияликлар қарши ҳужум уюштиришди ҳамда Кримец жарима майдончаси ичида Фирас ал-Хатибни йиқитди. Пенальтидан Умар Харбин самарали фойдаланиб, Сурияга ғалаба келтирди.

Натижада Сурия ўз очколарини 8тага етказиб, Ўзбекистонга жуда ҳам яқинлашиб олди. Ушбу натижадан сўнг Бабаян бошчилигидаги терма жамоамизнинг Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши катта сўроқ остида қолди ва энди барча футбол мухлислари янги марраларни кўзлаб қуйидагича ният билан ўзларини овутишади: "Тайёрланинг, Қатарга борамиз!"

 ЖЧ-2018 саралаш, Осиё, "А" гуруҳи, 6-тур, 17:00
СУРИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:0 (0:0
Гол: Умар Харбин (90+1-пенальти)
Огоҳлантиришлар: Амро Жинят (3), Холид Мубайяд (44), Умар Харбин (69) — Ислом Тўхтахўжаев (13), Даврон Ҳошимов (83)
Сурия: 1.Иброҳим Алма, 2.Аҳмад ас-Солиҳ, 3.Моайед ал-Ажан, 5.Омро ал-Миданий, 6.Амро Жинят, 7.Умар Харбин, 9.Маҳмуд ал-Мавас (Фирас ал-Хатиб 86), 12.Фаҳад Юсуф (Удай ал-Жаффал 76), 14.Тамер Ҳаж Муҳаммад, 19.Мардик Мардикиан (Ал-Накдали 67), 20.Холид Мубайед
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 22.Даврон Ҳошимов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов (С), 8.Сервер Жепаров, 4.Марат Бикмаев, 6.Жалолиддин Машарипов (Элдор Шомуродов 55), 14.Темурхўжа Абдухолиқов
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА)

1490283919
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар