Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мен ҳаммага иқтидор жисмоний жиҳатлардан устун эканини исботладим (Хави Эрнандес)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Маҳмуд ал-Мавас: Биз профессионаллармиз ва қандай ўйнаш кераклигини биламиз

Сурия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Маҳмуд ал-Мавас Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Осиёдаги ҳар бир футболчи Жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқишни истайди. Бу Сурия учун жуда мухим. Ўз орзумизни амалга ошириш учун ишлаяпмиз. Биламиз, бу қийин бўлади, лекин, балки буни амалга ошира олармиз. Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйин биз учун финалдек гап. Боиси, гуруҳдаги ҳар бир рақиб кучли.

Сурия терма жамоасидаги кўп ўйинчилар ҳали 23 ёки 24га тўлмаган. Бош мураббийимиз кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ўз ўйинимизни кучайтириб боряпмиз. Биз профессионал футболчилармиз ва қандай ўйнаш кераклигини биламиз.

Ҳар бир араб футболчиси Европада ўйнашни истайди, аммо мен ҳозир бор эътиборимни терма жамоамизнинг ЖЧга чиқишида ёрдам беришга қаратганман. Бу менинг улкан орзум", - деди Ал-Мавас.

Манба: the-afc.com
1490186122
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар