Мўжтаба Хусайний: "Шомуродов майдонга тушмагани учун унчалик ҳам қийналмадик"

Мўжтаба Хусайний: "Шомуродов майдонга тушмагани учун унчалик ҳам қийналмадик"

Мўжтаба Хусайний: "Шомуродов майдонга тушмагани учун унчалик ҳам қийналмадик"

ОЧЛ–2017 “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин эронликлар устози Мўжтаба Ҳусайний ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоа бир неча кун олдин Эрон чемпионатида қийин учрашув ўтказганига қарамай, бугун муваффақият қозонди. Бугунги ўйин учун шогирдларимдан миннатдорман. Ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ростини айтганда, “Бунёдкор”дан бундай ўйинни кутмагандим. Улар аввалги баҳсларда яхшироқ ҳаракат қилишганди. Бугунги беллашувда ҳам улар осонликча таслим бўлишмади. Элдор Шомуродов майдонга тушмагани учун унчалик ҳам қийинчиликларга дуч келмадик. Қолаверса, мен рақиб футболчилари ҳақида гапиришни унчалик ҳам хоҳламайман”, – деди “Зоб Аҳан” устози.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” гуруҳ босқичида қаторасига уч ўйинда мағлубиятга учради ва сўнгги – 4-поғонани банд қилиб турибди. “Зоб Аҳан” 4 очко билан ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда.

Манба: the-uff.com
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак